Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: Олий суд | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эндиликда судга доир ҳуқуқий саволларга сунъий интеллект ёрдамида жавоб олишингиз мумкин

Олий суд Интерактив хизматлари порталининг "Шахсий кабинет" рукнида суд-ҳуқуқ соҳасида сунъий интеллект асосида маслаҳат берувчи чат-бот ишга туширилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Қашқадарё вилоят судида байрам тадбири бўлиб ўтди

Сайт | Телеграм


Қашқадарё вилояти судлари жамоаси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан азиз аёлларимиз, меҳрибон онахонларимиз ва мунис опа-сингилларимизни самимий муборак этади!

Сайт | Телеграм


Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан Рахматов Шерзод Умедиллоевичга оид маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш Косон туман мажбурий ижро бюроси томонидан жиноят ишлари бўйича Косон туман судига электрон шаклда 2025 йил 5 февраль куни келиб тушган. Косон туман мажбурий ижро бюросига фуқаровий даъвогар Рахматова Нодира Обиджоновнанинг холаси Бахриддинова Васила Зайниддиновна ариза билан мурожаат қилган. Ушбу ишни кўриш жараёнида фуқаровий даъвогар тариқасида ундурувчининг холаси Бахриддинова Васила Зайниддиновна ишончнома орқали иштирок этишини айтган вақтда туман суди тергов судьяси М.Абраев томонидан МЖтК 296-моддасига асосан вояга етмаган ёки ўзининг жисмоний нуқсонлари ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёки жабрланувчининг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, эр ёки хотинлари, вояга етган болалари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга ҳақли эканликлари тушунтирилиб, ишончнома инобатга олинмасдан, Ш.Рахматовга оид иш мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида қўшимча суриштурув ҳаракатларини олиб бориш учун Косон туман мажбурий ижро бюросига қайтарилган.

Ш.Рахматовга оид иш кўриб бўлинганидан сўнг, тарафлар Косон туман ҳокимияти биноси ёнидаги катта кўчада Бахриддинова Васила Зайниддиновнанинг ўғли Рустамов Исроил Акрам ўғли ва Рахматов Шерзод Умедиллоевичлар жамоат жойида ўзаро жанжаллашиб қолишган ва Ш.Рахматов И.Рустамовни қасддан ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ҳолат юзасидан И.Рустамов Косон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан Косон туман профилактика инспектори Б.Бухоров томонидан Ш.Рахматовга нисбатан МЖтК 183-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, 2025 йил 6 февраль куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судига электрон шаклда юборилган. Ушбу маъмурий иш туман суди тергов судьяси М.Абраев томонидан 2025 йил 6 февраль куни кўриб чиқилиб, жабрланувчи И.Рустамовнинг даъвоси борлиги сабабли Ш.Рахматовга нисбатан МЖтК 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.

Ушбу иш юзасидан тарафлардан жиноят ишлари бўйича Косон туман судига ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро суди даъвогарнинг аризасини қаноатлантириб, жавобгардан етказилган моддий ва маънавий зарар ундиришни белгилади

Сайт
| Телеграм


Ажримларнинг олдини олиш оилалар мустаҳкамлиги гаровидир

Қашқадарё вилоят суди ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари иштирокида оилавий ажримларнинг олдини олишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм


Қашқадарё вилоят суди ва вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси вакиллари иштирокида оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган семинар бўлиб ўтди

Тадбирда Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазов сўзга чиқиб, никоҳдан ажрашиш ва эрта никоҳ қуришнинг олдини олиш, шаърий никоҳ асосида оила қурмаслик, оилалардаги нотинчлик, оила аъзоларининг моддий таъминоти ёки биргаликдаги умумий мол-мулкига оид низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда маҳалла фуқаролар йиғинининг роли муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, маърузада оилавий муносабатлар барқарорлиги борасида профилактик тадбирларни амалга ошириш, никоҳдан ажратишга оид ишларни кўриб чиқишда фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси масъулиятини мустаҳкамлаш, судларда кўрилган низоли оилалар ҳақида “Хавфсиз оила” тамойили асосида маҳалла ва бошқа ваколатли органларга ўз вақтида хабар бериб боришлиги лозимлигини маълум қилинди.

Шунингдек, семинар давомида Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси К.Намазов ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Аминовалар томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. З.Аминова ўз ўрнида келгусида ўзаро ҳамкорликни ушбу меморандумдан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш, жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу меморандум иловаси сифатида маҳаллаларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларни мустаҳкамлаш, судда низолашаётган тарафларни муросага келтириш, уларнинг оилавий низолари юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комисссиясининг асослантирилган хулосаларини олиш юзасидан ҳар ойда туман ва шаҳарларда ўтказилаётган яраштирув тадбирлари графиги ҳам тасдиқлаб олинди.

Тадбирда Қашқадарё вилояти суди туманлараро судлари томонидан 2024 йил одил судловни амалга оширишда оилавий низолар таҳлили маьлум қилиниб, уларнинг рўйхати шакллантирилиб, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида ушбу оилалардаги низоларни вужудга келиш асослари ўрганилиш бошланганини, келгусида бошқа оилаларда шундай низоларни олдини олишга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилиши, баркамол авлодни соғлом муҳитда тарбиялашга қаратилган дастурларни амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши зарурлиги белгилаб олинди.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 24 декабрдаги РС 61-24-сонли Қарори ҳақида маьлумот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 401-сонли қарори асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида “Оилавий низоларни кўришга ихтисолаштирилган Оила судьялари” ташкил этилгани, икки нафар судья 2025 йилдан ўз иш фаолиятини давом эттириб келинаётганлиги маълум қилинди.

Дилфуза Шамсиева, Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Сайт | Телеграм




Forward from: Олий суд | Расмий канал
Ўзбекистон Републикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд тизими фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.



Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное дальнейшему совершенствованию деятельности судебной системы, повышению уровня ее открытости и цифровизации.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан Касби туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайт | Телеграм


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МУЛОҚОТ / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ҳақида Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси А.Хушваков, судьялар У.Самандаров, А.Муминов ҳамда судья катта ёрдамчиси М.Вазировлар сўз юритади

Сайт | Телеграм


#Сайёр_қабул

Қашқадарё вилояти судлари раҳбарияти томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул жорий йилнинг 26 февраль куни соат 16:00 да Миришкор тумани Ободон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун телефон: 93-933-51-51

Сайт | Телеграм


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Абдуллаев Нурбек Райимбердиевич судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Нурбек Абдуллаев тайинловга қадар Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Хушваков Азамат Ибрагимович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Азамат Хушваков тайинловга қадар Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилояти судлари масъуллари Қарши шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказди

Сайт | Телеграм


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қашқадарё вилояти судлари судьялари, ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида "Коррупция - жамият учун хавфли иллат" деб номлаган учрашув ташкил этилди

Сайт | Телеграм


#Жараён

Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Холманов томонидан тумандаги 2-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Давлатда қонун устуворлиги” мавзуида амалий дарс машғулоти ўтказилди.

Сайт | Телеграм


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг раиси Ш.Нурматов томонидан тумандаги 11-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун "Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари" мавзуида амалий дарс машғулоти ўтказилди.

Сайт | Телеграм


#Сайёр_қабул

Қашқадарё вилояти судлари раҳбарияти томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул жорий йилнинг 19 февраль куни соат 16:00 да Касби тумани Фазли маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун телефон: 93-933-51-51

Сайт | Телеграм

19 last posts shown.