Навбатдаги оммавий сайёр қабул Қарши шаҳрида ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан бугун Олий судининг судьяси З. Файзиев ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С. Хидировлар томонидан навбатдаги суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул Қарши шаҳрида ўтказилди.
Суд-ҳуқуқ масалаларида мурожаат қилган 72 нафар фуқароларнинг 22 та жиноят, 41 та фуқаролик, 5 та маъмурий ва 4 та иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатлари тингланди. Шундан 51 тасини фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари ва 18 тасини ёзма аризалари ва 3 тасини ёзма тушуккурномалар ташкил қилди.
Қабул давомидаги мурожаатларнинг 69 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 таси ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 29 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 6 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазолари енгилроғига алмаштирилди.
Сайт | Телеграм