ҚАШҚАДАРЁЖуда ҳам меҳмондўст бу воҳа, элим,
Яккабоғ, Китобнинг гўшаси сўлим.
Таърифлашим учун сўзим йўқ, нетай,
Қамаши меҳридан яйрайди дилим.
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихлари бой,
Темурий бобомлар бунёд этган жой.
Мақтасам, арзийди аждодларимни,
Шаҳрикешда қурган катта Оқсарой.
Эзгу амал билан ном олган Косон,
У ерларда яшар муътабар инсон.
Аллоҳнинг назари тушган бу юртга,
Унутманг, Аллоҳга ҳаммаси осон.
Қарши ва Миришкор – ҳур шаҳрим мени,
Бағрида улғайиш зўр фаҳрим мени.
Номини дунёга танитмоқ – бурчим,
Уммон бўлиб тошар ҳур меҳрим мени.
Чироқчи, Кўкдала – серҳосил макон,
Қишда ҳосил олар, топишиб имкон.
Қаловини топиб, қорни ёғдирар,
Меҳнатин ўзлари қилишмас пайкон.
Касби ва Нишоннинг бузилмас аҳти,
Ҳеч замон сўнмаган шижоат шахти.
Фаҳр билан номини тилга оламан,
Кўз-кўз қилишимга арзийди бахти.
Муборак номига битилган достон,
Ва шундай дейилган: "У боғу бўстон."
Қанча сўзласам ҳам, лекин шунча кам,
Муборак воҳага – жанубий остон.
Деҳқонободимнинг тоғлари бисёр,
Йиқилсам, ортимдан суяшга тайёр.
Ғузорнинг энг кичик гўшасини ҳам
Дубайдек шаҳарга алишмас диёр.
© Қувонч Мўмин
👉
@Qashqadaryo_ahli