QASHQADARYO AHLI — LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Сречко Катанец футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

У саломатлигидаги муаммолар туфайли шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди.

Доимий қўллаб-қувватлагани ва самарали ҳамкорлик учун ассоциацияга ўз миннатдорчилик билдириб, терма жамоага Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида омад тилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида.

Батафсил

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди

Ўзбекистон 2024 йил давомида Россия ва Туркманистондан 1,7 млрд долларлик газ сотиб олди. Бу – 2023 йилга нисбатан 2,4 баробарга, 2022 йилга нисбатан 6 баробарга кўп. Ўтган йили, шунингдек, газ экспорти қиймат жиҳатдан 18 фоизга ошиб, 628 млн долларга етган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Камбағал оилалар аъзоларига субсидия ажратилади

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарши шаҳри кўчаларида миллий кийимдаги қизлар, юртдошларимизнинг эътиборинг тортди.

Миллийлик қизларимиз чиройига янада чирой қўшади! Шундай эмасми?

👉 @Qashqadaryo_ahli


Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни президентлик лавозимига расмий киришгани билан табриклади

Давлат раҳбари ўз мактубида Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қийноққа солишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қамоққа олинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


⚡️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: захирадаги картошка бозорга чиқарилмоқда

Вазирлик маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда 3,7 миллион тонна картошка етиштирилган бўлиб, шундан 600 минг тонна уруғликка захира қилинган.

2024-2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган. 20 январь ҳолатига кўра, 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга чиқарилиб, 239,2 минг тонна захира қолган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўзбекистонда дарахтлар эккан айрим фуқароларга субсидия берилади

Ўзбекистонда 1 июлдан «Экофаол фуқаро» платформасига ўзи эккан дарахти тўғрисида маълумотлар киритган камбағал оилалар аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қамашида 28 гектарда балиқчилик тармоғи ташкил этилмоқда

Тумандаги “Чимқўрғон” сув омборидан чиқувчи Қашқадарё дарёси бўйларида ҳавзалар ташкил қилиниб, кооперация асосида балиқ етиштиришни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ушбу ҳуддуда бўлиб, жараёнларни кўздан кечирди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Муротжон Азимов Қамаши туманида балиқчилик ва пистачиликни ривожлантириш бўйича ўрганишлар олиб бормоқда

👉 @Qashqadaryo_ahli


2024 йилда қанча автомобил ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 424 808 дона ҳар хил турдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Уларнинг русумлар бўйича тақсимланиши қуйидагича (дона):

Cobalt – 164 887;

Damas – 101 912;

Lacetti-Gentra – 12 837;

Tracker – 45 918;

Onix – 41 661;

KIA – 19 328;

Chery – 6 301;

BYD – 4 004 ​;

Haval – 2 473;

Lada – 6;

махсус енгил автомобиллар – 25 481;


👉 @Qashqadaryo_ahli


Вилоятимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб эълон қилингани экологик муаммоларга қарши курашиш ва табиатни асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини англатади.

Шу боис, Қашқадарё вилоятида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокими топшириғига кўра, Қарши туманида ҳам 33 минг дона манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошлаб юборилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Тез орада дунёда триллионерлар пайдо бўлади — глобал тенгсизлик ҳисоботи эълон қилинди

2024 йилда бутун дунё бўйлаб миллиардерларнинг бойлиги 15 триллион долларга етди. Тахминан 3,6 миллиард одам (дунё аҳолисининг 44 фоизи) кунига 6,85 доллардан кам даромад билан яшайди, уларнинг сони 1990 йилдан бери деярли ўзгармаган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин

Миграция қонунчилигини бузиш ҳолатларининг кўпайиши оқибатида ишчи мигрантлар учун ажратилаётган квоталар сони камайиши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


-13 даража совуқ

23-24 январь
кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцион жиноят содир қилди

Ўтган йили Ўзбекистонда 5 минг 716 та коррупцион жиноят содир қилинган бўлса, уларда қарийб 7 минг киши иштирок этган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида 309 та коррупцияга оид жиноятлар эса ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ. Антикоррупция агентлиги 2024 йилда содир этилган коррупцион жиноятлар таҳлилини эълон қилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Ўтган йили мигрантларимиз юборган пул ўтказмалари 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд
долларни ташкил қилди.

Маблағларнинг 77 фоизи Россиядан (11,5 млрд долл) келиб тушган. Қолган қисми Қозоғистон (795 млн долл), АҚШ (577 млн долл), Жанубий Корея (534 млн долл), Туркия (405 млн долл), Буюк Британия (135 млн долл) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-(Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-(Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli

19 last posts shown.