#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
- Сенинг қаердан ҳам хабаринг бўлсин? Бутун фикри хаёлинг Абдужаббор акангда бўлса!? Ундан кейин у иккаласи ораларидаги гапни маҳкам сир тутишарди.
- Умриниса шўрлик ҳам куйиб ўтиргандир унда. Мана нимага ишга чиқмаган экан?!
Барно гапини тугатмай боши узра Ҳакимнинг қўрс сўзлари янгради:
- Сен иккалангни гапинг тугайдими йўқми? Ё оналаринг бир қоп гапни устига туққанми?
- Бу сизга шунчалик қизиқ бўлса уйга борганда онамиздан сўраб келамиз,- Ҳакимнинг юзига атайдан лўқ бўлиб тикилди Норпошша
- Нимани сўрамоқчисан? - Норпошшанинг муомаласидан ўзини бир лаҳзага йўқотган бўлди Ҳаким
- Нимани бўларди? - бамайлиҳотир жавоб қайтарди Норпошша,- онамиз бизни нимани устига туққанларини-да? Кўнглингиз қолмаслиги учун сўраб келсаммикан деяётгандим-да ўзи. Аммо ойимнинг ўзлари нуқул "Сени бир қоп аччиқ қалампирни устига туққанман" дейдилар.
- Атрофда уруш, жанг-у жадал, йигитларимиз у ерда жон олиб, жон беришяпти, сен бўлсанг бу ерда ишлашнинг ўрнига майнавозчилик қилиб ўтирибсан,- деди Ҳаким Норпошшага бошқачасига бас келолмаслигига кўзи етиб ўртага уруш мавзусини қўшди,- юрагингга хазил-мазаҳ сиққанига қойилман лекин.
- Йўқ! Юрагимга хазил ҳам сиғмаяпти, мазаҳ ҳам! Ҳудди сизга ўхшаб! Мен ҳар куни "Қани эркак бўлсам-у, фронтга бориб фашистларни бошини мажақласам" дейман. Аммо минг афсус, эркаклик ҳаммагаям эмас экан! Шунинг учун сиз айтгандек йигитлар жон олиб жон бериб турган бир вақтда мана шунча хотин-ҳалажнинг ичида хола-хола ўйнаб ўтирибман! Ҳа айтганча, урушга бормаганимизга яраша ишдан қолмайлик. Сиз билан гаплашсам юрагимдаги гап ҳалтам очилиб кетиб ўзимни ҳеч тўхтатолмайман. Ҳакимжон ака, бу ёғига узр. Сиз билан гаплашиб Барнодан қолиб кетсам тилим қисиқ бўлиб қолади. Сиз билмайсизда тили қисиқлик нақадар аламли туйғу эканлигини? Билганингизда мени ишдан чалғитмас эдингиз!?
#давоми_бор
/64