📚QAMASHI TAKM📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


"Kitob bilan dunyoni kashf etamiz"
Qamashi tuman axborot-kutubxona markazining rasmiy kanali. Ushbu kanal kitobxonlar uchun moʻljallangan boʻlib, kitobxonlarning maʼnaviyatini yuksaltirishda xizmat qiladi.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДАХШАТ

ВИДЕОНИ ОҲИРИГАЧА КЎРИНГ 😱.

Ҳавола : 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

shifomakon.uz/ldfc200d
shifomakon.uz/ldfc200d
shifomakon.uz/ldfc200d


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧA

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бу Барнонинг илк бор йигитни ўз исми билан "Абдужаббор ака" деб чақириши эди.
Абдужаббор юраги алланечук гупиллаб урганча қизга деди:
- Агар ўқишга кирсам, икки йилдан кейин сен ҳам борасанми?
- Албатта бораман. Ахир шифокор бўлиш менинг ҳам энг катта орзуим. Тушларимда ҳар сафар шифокор бўлиб юраман-ку?
-Мен жарроҳ бўлишга узил-кесил қарор қилдим. Сен-чи?
- Билмадим. Менга жарроҳлик ҳам, болалар шифокори бўлиш ҳам ёқади. Кўрамизда, қайси бирини ўша вақтда танлар эканман?

- Барно...

- Ҳоов...

- Агар ўқишга кирсам Матлубадан хат бериб юбораман. Шу ерга келасанми, ҳув анави боғнинг ўртасидан оқиб ўтган анҳор бўйига...

Барно бироз ўйланиб қолди. Сўнгра хиёл жилмайиб жавоб қайтарди:
- Майли. Агар ўқишга кирсангиз албатта келаман...
Орадан бир ярим ой вақт ўтиб қишлоқда дув-дув гап тарқалди: "Колхоз аравакаши Абдуқаюм аканинг ёлғиз ўғли шаҳардаги дўҳтирлар тайёрлайдиган ўқишларнинг к-о-о-о-ттасига кирганмиш!"
Ўшанда "Янги турмуш" қишлоғидаги фарзанд ўстираётган барча ота-оналарнинг Абдуқаюм ака билан Раҳима опага "Киройи боланг бўлса шу Абдужабборга ўҳшаган бўлса-да. Ота-онасининг кўксини тоғ қилди-я тоғ!" дея обдон ҳаваслари келган эди.
Шу воқеаларга ҳам бу йил уч йил бўлиб қолибди. Ўтган йили Барно мактабни тамомлаганди. Аммо ўқишга кириш борасида омади чопмади. Абдужаббор мана бир йилдирки, ҳар қишлоққа келганида Барнонинг ўқишга кириш тайёргарлигини текширади. Унга шаҳардан керакли рисола ва китобларни олиб келади. Асқотиб қолар деган умидда чиройли ҳуснихатда батафсил ёзилган маъруза дафтарларини ола қайтади.
Шунда аллазамон аҳд-у паймон қилиб қўйган орзулари осмон икки ёш биргаликда шаҳардаги ўқишлари ҳақида, келажаклари ҳақида ширин ўй- хаёлга бериладилар...
"Барно билан эртага анҳор бўйида учрашаман,- ширин орзуларга берилганча ўйлади Абдужаббор,- қизиқ, у мен томондан совчи бориши ҳақида эшитса қандай аҳволга тушаркин? Агар унинг уйидагилари тўйга розилик беришса тўйни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтгандан сўнг ўтказардик. Кейин эса Барно иккимиз тўйдан сўнг бирга ўқишга кетардик..."

- Болам, уйга қайтганмидинг?

Абдужабборнинг хаёлларини Раҳима холанинг саволи тўзғитиб юборди.

#давоми_эртага!

/16


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА


   Матлуба ўшанда ҳам илк бора хат ташувчилик вазифасини қойилмақом уддалаганди . У яқиндагина қўлга киритган парвардаларидан бирини ҳузурланиб  шимганча   тезда жавоб хатини олиб ортга қайтганди. 
   Абдужаббор шошилганча хатни очганда "Салом. Мен яхшиман, ҳавотир олманг. Оёғим қайрилиб кетган экан. Анчагача юра олмадим. Келаси хафтадан мактабга бораман. Китобни ўшанда оласиз" деган сатрларга кўзи тушди. 
    Абдужаббор Барнонинг самимийлигига тан берганди ўша кезлари.  Кейинчалик қиз мактабга чиққанда ҳам йигит  Азиз муаллимнинг ҳурмати боис унинг ёнида ортиқча ўралашмади.  Гоҳ-гоҳ тўқнаш келганларида одатий салом-аликларини қилиб ўтиб кетаверишди.  Бироқ энди улар ўзаро хат ва китоб алишар эдилар.  Ёшларнинг ҳар иккиси тиббиёт соҳасига қизиққанлари учун Барно ўз уйидаги онаси Эътиборхон опанинг китобларидан Абдужабборга ўқишга бериб турар  ,  йигит ҳам у китобларни ўқиб бўлгач,  эвазига ўзи шаҳарлик қариндошларидан топтириб келган адабиётлар билан бўлишарди. Мактабни битиргач Абдужаббор илк бора Барнони қишлоқ четидаги ўрикзор боғга таклиф қилди.
     Бу боғ Абдужабборнинг амакиси Абдуҳошим акага қарашли каттагина серҳосил боғ бўлиб,  ён-веридаги қўни-қўшнилар  ўрик пишган мавсумда у ерда тез-тез йиғилишарди.  Улар  боғ эгасига қарашиб туршак бўладиган ўрикларни теришиб боғнинг кун тушмайдиган тарафига ёйишга қарашиб юборишар,  ўзлари учун ҳам тегишли насиба олиб қайтишарди.

   - Барно, яқинда  мен Тошкентга,  тиббиёт институтига ҳужжат топширгани кетяпман,- деди Абдужаббор паст овозда ер билан битта тўкилиб ётган ўрикларни терар экан,  ер остидан қизнинг хушрўй чеҳрасига киши билмас кўз қири билан  боқиб
    - Сизга омад тилайман,  Абдужаббор ака... Илойим мақсадингизга етинг,- деди Барно ҳам нарироқда ўрик тераётган хотин-ҳалажлар тарафга қараганча


/15


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Барно Абдужабборга кўзи тушгач, кўнгли янада бўшаб кетди:
- Адамларни чақиргани келаётувдим. Манави кесакларга қоқилиб кетиб оёғимни қайириб олдим. Юра олмаяпман.
-Қани оёғингни кўрсат-чи? - зумда қизнинг қошида пайдо бўлган Абдужаббор,- балки синдириб олгандирсан?

Барно Абдужабборга оёғини кўрсатмай илтижоли тикилди:

- Илтимос, адамларни чақириб беринг. Тошкентдан дўстлари келган экан. Уйда кутиб тургандилар...

- Муаллим қаердалар ўзи? - сўради қизнинг масъум кўз қарашларидан ўзини йўқотиб қўйган Абдужаббор эсанкираганча ўрнидан қўзғалар экан.

- Шийпонда бўлишлари керак. Каримберди амаки "Ҳосил ҳисоб-китобини бир кўздан кечириб беринг" деган эканлар.

- Яхши,- деди Абдужаббор челакдан бир бош узум олиб қизга тутқазар экан,- ўзи шийпонга кетаётган эдим мен ҳам.
Ярим соатга қолмай Абдужаббор Азиз муаллим билан Каримберди аканинг эшак аравасида Барнонинг рўпарасида ҳозир бўлишди.
- Оҳ қизим-а? Оёғинг қаттиқ лат еганга ўхшайди. Эҳтиёт бўлмабсан-да, болам?
Абдужаббор отасини ёнида ўзини тутишга ҳаракат қилаётган Барнога қараб юраги эзилди. Бир маҳаллада туришса ҳам қизга илгарилари эътибор бермаган экан. Белидан ошган сочларини иккита ўриб, бошига иҳчам дуррача ўраб олган, қошлари қоп-қора пиликдек, қайрилма киприклари шаҳло кўзларига соқчидек жипс, тугмача бурунли, ғунча лабли қиз йигитнинг кўзига эртаклардаги маликаларга ўҳшаб кўриниб кетди.
Шу кундан эътиборан Абдужаббор мактабда нигоҳлари билан Барнони излай бошлади. "Тузалиб кетдимикан? Оёғи шунчаки лат еган бўлса майли эди. Бир хафтадан буён мактабга чиқмаса-я, ишқилиб тинчлик бўлсин-да?!" Бир хафтадан ошиқ Барнонинг дараги бўлмагач чидай олмай унга хат ёзган Абдужаббор, бир ҳовуч парварда эвазига хатни кўчадаги тошларни териб ўйнаб ўтирган Матлубадан киритиб юборди.
"Барно, салом. Яхшимисан? Оёғингга нима қилган экан? Жиддий шикаст етмабдими? Қачон мактабга чиқасан? Битта китоб керак эди."

/14


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА


Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Абдужаббор ҳовлиларига қайтиши билан девордаги ўзига таниш ковакка қўл суқди.  Қўлига букланган қоғоз илашиб чиқди. "Қизи тушмагур Матлуба,-ўйлади оғзининг таноби қочиб Абдужаббор,- бирам чаққон-ки.  Бир пастда хатни топшириб , жавобиниям ола қайтибди" .
    Абдужаббор ойисини  кўзи илинган дея гумон қилиб аста ўзининг хонасига йўл олди. У ичкарига кириб шошилганча хатни очди.
    "Салом. Яхши. Б"
     Қизнинг икки сўз ва битта харфдан иборат қисқагина жавоб хати Абдужабборнинг туйғуларини жунбушга келтириб юборди.  Унинг кайфияти янада кўтарилиб кетди. Кўйлагини ечиб майкачан бўлиб олган Абдужаббор салқингина хонасидаги темир каравотга ўзини ташлади.
     Йигитнинг юраги ҳамон  гуп-гуп урар,  кўз ўнгидан Барнонинг хушсурат ва масъум чеҳраси кетмас эди...
     Абдужаббор Барнони бундан икки йил аввал айни узумлар ғарқ пишган куз фаслида янада яқиндан таниганди. Ўшанда дарслар қизғин бошланган сентябрь ойининг илк хафтасида колхоз раиси Шермат ака отида мактаб ҳовлисида пайдо бўлиб  директордан юқори синф ўқувчиларини дарслардан сўнг колхоз боғидаги узумларни узишга ёрдамлашиб юборишларини сўраган эди. 
    Юрагида ўти бор бошқа тенгқурлари сингари Абдужаббор ҳам дарслардан сўнг ҳашарга чиқа бошлади. Узум узиш оғир иш эмасди,  боз устига дўстлари даврасида тез-тез хазил-мутойиба,  аскиябозлик бўлиб турган кезларда одам ишлаб чарчаганини билмас экан.  Шу тариқа икки хафтача узум узилгач асосий ҳосил тугаб машоқ қилишга киришилди.  Энди ҳашарчиларга ҳам жавоб бериб юборилгач,  Абдужаббор сингари бир,  икки юрагида ўти бор йигитлар ҳамон ёрдамга чиқиб туришарди. Бир куни  Абдужаббор узумзорда ўзининг ҳозиргина териб бўлган икки челак узумини олиб шийпонга кетаётса қулоғига қиз боланинг пиқ-пиқ йиғлаётган овози эшитилди. 

    - Ким у йиғлаётган?  - Абдужаббор атрофга аланг-жаланг боқиб нариги қаторда тиззасини қучиб йиғлаб ўтирган қизга кўзи тушди,- Барно,  сенмисан?  Нима қилди сенга? 


/13


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm


#Siyosiy_marifat_soati

Qamashi tumani Axborot kutubxona markazi xodimlari milliy qadriyatlar kuniga mos kiyingan holda navbatdagi ,,Siyosiy-ma'rifat soati"ni tinglashdi


#Iqtibos

Baxtli kunlar do‘stlarni ko‘paytiradi, baxtsiz kunlar ularni sinovdan o‘tkazadi.

✍️ Valenten Espri Fleshye


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Абдужаббор ака кеча Аҳмаджон аканинг тўйига етиб келгандилар.  Бирам чиройли,  савлатли бўлиб кетибдилар-ей?! Шаҳарчасига типпа-тик қилиб соч қўйиб олибдилар.  Тўйга борган қизлар улардан кўз узолмай қолишди. Айниқса анави Сарви ўзини роса кўрсатди. Аёллар томонга лик-лик қилиб ҳали чой ташийди,  ҳали нон.  Раҳима холамнинг атрофларидаям тоза ўралашди. "Зора мени келин қилсалар"  деган умиди бор униям. Бекор тўйга бормадингиз-да,  опа?!  Абдужаббор аканинг икки кўзлари эшикда бўлди,- Матлуба гапира туриб Барнога саволомуз тикилди,- ҳа айтганча,  ўзи нима учун тўйга бормадингиз,  Барно опа?! 

   - Дарсим кўп эди,- ҳўрсинганча ерга қаради Барно.
    - Алдаманг,  опа,- қувлик билан кўз қисди Матлуба,- сиз атай бормагансиз.  "Тўйга борсам анави Ҳаким найнов атай кўнглимни ҳира қилади" деган бўлсангиз керак-да? Опа, мен Ҳаким  найнов ҳақида Абдужаббор акамга айтиб бердим.

   - Воой,  нима дединг уларга?  - кўзлари катта-катта очилди Барнонинг
     - "Ҳаким найнов Барно опамга совчи қўйиб юрибти, сиз ҳам чаққон-чаққон ҳаракатингизни қилсангиз яхши бўларди" дедим.  "Кейинги вақтларда атрофларида кўпам айланишиб қолди"  деган гапларниям айтдим.
    - Улар нима дедилар?  - биров эшитиб қоладигандек паст овозда ҳадиксираб сўради Барно.
    - Уларми?  - қошини қоқди Матлуба,- "Ҳаким деганинг менинг олдимга тушиб бўпти" дедилар. 
   -Шундай дедиларми?  - зумда Барнонинг оппоқ юзлари лоларангга кирди.
   - Ҳа, опажон, шунақа дедилар. Мен уларга яна сизнинг совчингиз роса кўпайганини, тез ҳаракат қилмасалар сиздан қуруқ қолишларини айтдим.
   - Вой,  Матлуба?  - бирдан  бўшашди Барно,- бу гаплар қаердан чиқди? 
    Матлубанинг лўппи юзлари ёришиб кулимсиради:
    - Ўзимдан чиқди,  опажон. Ойимлар адамларга "Риҳсивойингизни ёши тўғри келганда эди,  Барнохонни қўлдан чиқармасдим"  дегандилар.  Уйингиз тўла турнақатор совчилар ҳақидаям улар айтгандилар...
    Матлубанинг сўзларидан Барнонинг кўнгли жойига тушди: 
    - Яхшиям Риҳсивой сендан ҳам ёш,  бўлмаса...
    Матлуба илжайди: 
     - Бизга бўлмасаям барибир ёнимиздаги қўшнимизга келин бўласиз,  опажон. Ўшанда маза қилиб сиз билан суҳбатлашиб ўтираман. Ҳозир эса кетишга мажбурман. Уйдагилар ҳадемай далага кетишади.Мени излаб юришгандир аллақачон.
     Барно сумкасини қўлига олди.
    - Юрақол,  сен билан кўча бошигача чиқиб оламан...

🔳 🔳 🔳

    Абдужаббор  кўп ўтмай изига қайтиб келди. Юсуф лалми буғдойдан хабар олиш учун тонг сахарлаб  қирга чиқиб кетган экан. 


#давоми_бор

/12


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

- Мендаги ҳамма китобни ўқиб бўлдинг-ку, қақажон?! - кулимсиради Барно,-энди нима қиламиз?

- Ўқиганларимни қайтадан ўқийвераман, опа. Китоб бўлса бўлгани,-деди Матлуба ҳозиржавоблик билан.
-Майли,-Барно хонтахта устидаги "Ўзбек халқ эртаклари" китобини олиб токчага жойлар экан, китобларга қараганча ўйланиб қолди.

- "Ойгул билан Бахтиёр" ни қайтадан берақолинг, опажон,-унга ёрдамга шошилди Матлуба,-қанча ўқисам ҳам тўймайман шу китобга.
-Мана олақол,-деди Барно қизга у айтган китобни узатар экан,- туман марказига тушсам кутубхонадан сен учун атай китоб олиб келиб бераман. Мазза қилиб ўқиб оласан.
-Раҳмат, опажон,- юзларига табассум ёйилди Матлубанинг,- ие, сал қолса ёдимдан чиқай дебди-ю?
Матлуба бошидаги чамандагул гилам дўпписини олиб унинг остига яширган Абдужабборнинг хатини олиб қизга тутқазди.

- Тез жавоб ёзиб беринг, опа. Абдужаббор ака жавобини кутадилар.

Барно Матлуба хатни узатгандаёқ ҳаяжонга тушиб юзлари қизариб кетганди. У қўллари титраганча хатни очди.

"Салом. Сизни ҳар доимги жойда ҳар доимги вақтда кутаман. А. А."
Барно шугина хатни ўқигунча кафтлари терлаб кетди. У Матлубани куттирмасдан дарҳол жавоб ёзиб унинг қўлига тутқазди
"Салом. Яхши. Б."
Матлуба хатни дўпписининг орасига яширар экан, Барнога қараб муғамбирона кулимсиради:


/11


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

   - Менга қара,  ҳой бола!  Чакки хаёл қилма!  Унутма,  аданглар элнинг кўзидаги одамлар-а?  Агар сен бирор бир номаъқул ишни режа қилсанг биринчи ўринда адангларни оёғига болта урган бўласан.  Ана ўшанда ўша ёнларида кариллаб қўйган оғайниларинг ҳам жонингга оро кирармикан? Тезда бемаъни хаёлларингдан бошингдан чиқариб ташлагин-да,  ўзингни йиғиштириб ол!  Тушундингми? 
  Ҳаким чуқур уфф тортди: 
   - Майли,  ойи,  сиз айтганча бўлақолсин,- у онасини шундай деб тинчлантирган бўлди-ю,  ўзи кўнглидан "Шошмай турсин,  ҳали "Менга уйлан" деб  ёнимга эмаклаб келадиган қилмасамми ўша ойимчани" деган хаёл кечди-ю ҳамон ўзининг оғзига термулиб турган онасига деди,- бўпти,  мен хонамга кириб бироз чўзилай.  Кун ҳам қизиб дим бўлиб кетди.
    - Чойнакдаги совуқ чойни олиб кет,- деди Қумрихон унинг ортидан,- ичкарига кирмасингдан "Чой борми?" лаб дунёни бузасан. 
     - Ҳайдарингиздан бериб юборарсиз...- Ҳаким ортига ўгирилмади.

🔳 🔳 🔳

    -Барно опа!  Опажон-ув! 
   
    Матлуба Барноларнинг ҳовлисига олиб борадиган узун йўлакдан ичкарига овоз бериб бораверди. 

   Кўп ўтмай тўрдаги эшикдан Барнонинг қораси кўринди: 

   - Келавер,  Матлуба!  Шу ердаман мен. 

   -Ассалому алайкум,  опажон...  Тезда жавоб қайтармаганингизда ишга кетиб қолдингизми деб ўйлаб юрагим така-пука бўлаётганди. 

   -Ваалейкум ассалом. Келақол,  Матлубажон,-жилмайиб қиз  билан кўришаркан  Барно ичкарига йўл бошлади ,  - ҳақиқатдан ҳам ишга отланиб турувдим. Кел ўтир,  дастурхонга қара. 
    Барно шундай деб хонтахта устидаги четлари букилиб ўраб қўйилган дастурхонни оча бошлади.

    - Опа,  оввора бўлманг,- уни қайтарди Матлуба,- мен китобингизни олиб келувдим.  Бўлса бошқасига алиштириб беринг,- Матлуба рўмолга ўраб олиб келган китобни очиб дастурхон четига қўйди. 

/10


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Айтган сомсагизни тушликка ёпсангиз ҳам бўларди-ку, ойи?- тўнғиллади Ҳаким гўштли лаганни норози қиёфада айлантириб кўрар экан.

- Ўзи эрталабдан бошим оғриб шу шўрвани қозонга бир амаллаб аранг солиб олдимда,- чойнакдан чой қуйиб хўпларкан Қумрихон,-яхшиям шу уканг бор экан. Қозонга олов ёқиб қўл-оёғим бўлиб турди. Энди анча яхшиман. Кечгача сомсани эрмак қилиб ёпиб оламан,- у шундай деб ўғлининг бир оғиз "Туззукмисиз?" демаганидан дили ранжиди. Аммо кўнглидан ўтганини билдирмай сўзида давом этди,-ҳадемай келин олсак менга ҳам дам тегиб қолар.
- Ҳалиям ноз қилиб ўтирибдими қизнинг отаси?! - Ҳаким оғзини тўлдириб гўшт чайнар экан онасига қисқача назар ташлаб қўйди,- бошига ёстиқ қилар эканми қизини?

Қумрихон чуқур уфф тортди:

- Сенам шуни қўйиб бошқа қизни танлайқолсанг олам гулистон эди.
- Уфф, нега тушунмайсиз, ойи? - Қумрихонга лўқ бўлиб тикилди Ҳаким ва укасини бир туртди,- тур, бу ерда гап термай зинғиллаб бориб Комилларникига чиққинда унга тайинла, дўконни барвақтроқ очсин. Акамни ишлари чиқиб қолибди дегин. Ҳайдарали кўчага чиқиб кетгач онасига важоҳат билан юзланди, - сизга неччи марта айтдим, ойи? Менга қолса у қизга уйланаманми ё йўқми умуман фарқи йўқ. Фақат дўстларимга "Мана шу қизга уйланаман, мана кўрасизлар" деб катта гапириб қўйганман. Энди сўзимни устидан чиқмасам уларни олдида ким деган одам бўламан?
- Заб яхши иш қилган экансан-да, болам,- аламдан лаби титради Қумрихоннинг,- қизи "тегмайман", ота-онаси "бермайман" деса уриб оламизми қизини ёки сўкиб оламизми? Менгаям ҳар сафар бош эгиб Эътиборхоннинг эшигини тақиллатиб, қуруқ қўл билан қайтиб келавериш алам қиляпди. Мениям кавушим кўчада қолганмас. Аданглар кимсан Шермат раис бўлсалар-у, уларнинг ноз-фироғи ортиқча. Қайтанга шундоқ ўғлимизга сўраганимизга раҳмат дейиш ўрнига, нуқул "Қизимиз ҳали ёш, уни ўқитамиз" деган гапга ёпишиб олишган. Шунақа... Ўқиб шаҳар олиб берадиган қизга кетган бизнинг кўнглимиз...

- Бўлди қилинг, ойи! Ҳозир шунақа ноз қилиб асабни еб туришаверишсин-чи? Ҳадемай ўзлари "Қизимизни олинглар, илтимос!" деб ялиниб қолганларини кўрасиз...-кўзлари совуқ йилтиллади Ҳакимнинг.
Ўғлининг авзойидан кўнгли бир шумликни сезган Қумрихон дарҳол унга қаршилик қилишга шошилди:

/8


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm


2025-yil 20 - fevral kuni Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi abonementlar va foydalanuvchilarga xizmat ko’rsatish xizmati mutaxassislari “Kitob nur” kitobxonlar klubi a’zolari bilan birgalikda O'zbekistonda xizmat ko’rsatgan madaniyat xodimi A’zim Suyun (1948-2020) tavalludining 77 yiligi munosabati bilan “Shoir ijodida vatan” mavzusida kitob ko'rgazmasi tashkil etilib, davra suhbati bo’lib o’tdi


Forward from: MAVJUDA 📚📚📖📚📚 ..📚📚🎀📚📚
2025-yil  20 - fevral kuni  Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi axborot-bibliografiya xizmati mutaxassislari tomonidan 22 - fevral O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan madaniyat xodimi Azim Suyun  (1948 - 2020) tavalludining 77 yilligiga bag'ishlab "Shoir ijodida vatan" mavzusida  kitob ko'rgazmasi tashkil etilib, adabiyotlarga bibliografik sharh berib o'tildi. Ko'rgazmada 12 dona  adabiyotlar joy olgan.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Iqtibos

📚 Kitob - har qanday bilimning joni va yuragi, har qanday fanning ibtidosidir.

✍️ Stefan Sveyg
@qamashiakm


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

. Мактабни битиргандан буён отасини ёнида кетмон чопаётган Норпошшадан ҳатто катта ёшли қишлоқдошлари ҳам ҳайиқиб туришар, улар чет-четда "Шоқосимнинг тўнғич қизининг ҳар битта билагида тўрттадан йигитнинг кучи бор" дея танглайини тақиллатиб қўйишарди. Ҳақиқатдан ҳам Норпошша отаси ишлайдиган звенога ишга киргандан буён уларнинг ёнига тушадигани топилмади. Планни энг биринчи бажарадиган звено ҳам , ҳар ўн кунликда қизил байроқни қўлдан бермайдиган ҳам шулар эди. Айтишларича колхоз агрономи Ҳамидулла амаки "Қизил деҳқон" нинг учинчи звеносида тўққизта ишчи ва битта трактор бор" деганмиш. Аммо қўйдек юввош бу инсон юқоридаги гапларни қачон айтган, қаерда айтган, умуман олганда айтганми, йўқми бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Билишгани шуки, Норпошша омочнинг дастасини отасига тутқазиб, ўзи жабдуқларини елкасига осиб далада ер юмшатгани.
- Нимага куласиз, ака? Устидан кулганингизни Норпошша эшитиб қолсин сизгаям омоч жабдуғини ортиб ер ҳайдаб елкангизни яғирини чиқариб ташлайди,- Хайдаралининг астойдил жаҳли чиққанди
- Эээ, Норпошшани қўй! -деди Ҳаким ўзини қизиқтирган мавзуга гапни буриб,- қани гапир-чи, пўримга қайси қизлар ошиқ экан?!
- Қишлоғимиздаги бўй етган қизларнинг бариси! -дарровда тантанали эълон қилди Ҳайдарали,- бир-иккита унаштиртилган, йигити бор қизлардан ташқариси албатта. Сиз ҳам Барнохонизга эҳтиёт бўлинг! Уям қўлдан чиқиб кетмасин яна!
-Ҳмм, маслаҳат учун раҳмат,-деди Ҳаким қошиғини косага тарақлатиб қўйиб, -тушликка шу шилдираган шўрвадан бошқа овқат йўқ эканми?
У шундай деб ўчоқбоши тарафга овозини баландлатди:
- Ойи, ейишга бошқа нарсангиз йўқми? Биласиз шўрвага унча ҳушим йўқ...
Ўчоқ бошидан Ҳакимнинг онаси Қумрихон кичикроқ лаганда суякли гўштларнинг устига тўғралган пиёз солиб олиб келди:
- Ҳозирча мана буни еб турақол, болам.Олақол. Ичи тўла илик. Нон билан еб ол. Кечга бир тандир қилиб гўштли сомса ёпиб бераман.

#давоми_бор

/8


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Эртаси куни тонг сахарда гўдакни тарозининг бир палласига  авайлаб қўйишди.  Иккинчи палласига нон,  қанд-қурс ва Раҳиманинг икки пой тилла зирагини қўйиб Сабоҳатни рози қилиб гўдакка айирбошлашди. Гўдакка бобоси Абдуқодир ака иккинчи бор азон айтди.  Унга Абдужаббор дея исм беришди. 
    Шу куни Раҳима ўғлини илк бор бағрида олиб ётди. Сабоҳат эса оғринмай ён эшикдан чиқиб уни эмизиб кетадиган бўлди.  Сабоҳат Абдужабборни яна тўрт ой эмизди,  токи амакисининг аёли учинчи фарзандига ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлмагунча...

    Раҳима хола ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан, бирдан шошилиб қолди:
   "Вой ўлай,  Сабоҳатга келинсаломдан олиб келган ширинликлардан олиб чиқмабман-ку?!  Унга Абдужабборни шу йили уйлантиришимизни ҳам айтишим керак.  Аҳир Сабоҳат ўғлимни онаси бўлади..." 

     Раҳима хола  сандиқни ёнига ташлаган тугунларини йиғиштиришга тутинди.

    🔳 🔳 🔳

    - Ака,  Абдужаббор пўрим қишлоқда пайдо бўлиб қолибди,  - тушликка келган акасидан шоша-пиша суюнчи олишга шошилди Ҳайдарали

    - Келса нима қилибди?  - косага қошиқ солар экан қошлари чимирилди Ҳакимнинг,  -менга неччи пуллик фойдаси бор бунинг? 

   - Вой-бўў айтдим-да?!  - ўзича гина қилган бўлди укаси,  - қишлоқдаги қизларнинг юрагига ўт тушгандир?  Анави Норпошшанинг айтишича Абдужаббор қишлоққа келса қишлоқ қизлари бошини қатиқлаб ювиб,  сочларини фарқини ўртасидан теп-текис очиб, уларни қирқ кокил ўрганча кўчаларига икки маҳал сув сепишар экан. 

   - Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа!  - Ҳаким берилиб кулганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди,- Норпошша шунақа дедими? Ўзи-чи?  Уям Абдужаббор келганда  сочини шунақа  қатиқлаб юварканми?  Аҳир унга ярим челак қатиқ урвоқ ҳам бўлмайди-ку?!
    Норпошша деганлари Ҳакимларнинг кўчасини бошида турар,  мактабни битирганига бир йил бўлган бу қиз бениҳоя гавдали ва қорачадан келган, шунингдек дангалчилиги билан бошқа қизлардан ажралиб турарди. У юзингда кўзинг борми демай кўнглида борини шарт гапирар,  атрофдагиларни юз-ҳотир қилиб ўтирмасди. Қизнинг бу феълини яхши билганлар унинг асабига ортиқча тегмасликка ҳаракат қилишар, шу билан бирга ҳурмат ҳам қилишарди


/7


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm


2025-yil 19-fevral kuni Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi abonementlar va foydalanuvchilarga xizmat ko’rsatish xizmati mutaxassislari tomonidan kitobxonlar uchun “Sizning huquqingiz qonun himoyasida” mavzusida kitob ko’rgazmasi tashkil etildi 📱Rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling! Telegram | Facebook | YouTube | Instagram|

20 last posts shown.