#СЎНГГИ_НАФАСГАЧA
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу Барнонинг илк бор йигитни ўз исми билан "Абдужаббор ака" деб чақириши эди.
Абдужаббор юраги алланечук гупиллаб урганча қизга деди:
- Агар ўқишга кирсам, икки йилдан кейин сен ҳам борасанми?
- Албатта бораман. Ахир шифокор бўлиш менинг ҳам энг катта орзуим. Тушларимда ҳар сафар шифокор бўлиб юраман-ку?
-Мен жарроҳ бўлишга узил-кесил қарор қилдим. Сен-чи?
- Билмадим. Менга жарроҳлик ҳам, болалар шифокори бўлиш ҳам ёқади. Кўрамизда, қайси бирини ўша вақтда танлар эканман?
- Барно...
- Ҳоов...
- Агар ўқишга кирсам Матлубадан хат бериб юбораман. Шу ерга келасанми, ҳув анави боғнинг ўртасидан оқиб ўтган анҳор бўйига...
Барно бироз ўйланиб қолди. Сўнгра хиёл жилмайиб жавоб қайтарди:
- Майли. Агар ўқишга кирсангиз албатта келаман...
Орадан бир ярим ой вақт ўтиб қишлоқда дув-дув гап тарқалди: "Колхоз аравакаши Абдуқаюм аканинг ёлғиз ўғли шаҳардаги дўҳтирлар тайёрлайдиган ўқишларнинг к-о-о-о-ттасига кирганмиш!"
Ўшанда "Янги турмуш" қишлоғидаги фарзанд ўстираётган барча ота-оналарнинг Абдуқаюм ака билан Раҳима опага "Киройи боланг бўлса шу Абдужабборга ўҳшаган бўлса-да. Ота-онасининг кўксини тоғ қилди-я тоғ!" дея обдон ҳаваслари келган эди.
Шу воқеаларга ҳам бу йил уч йил бўлиб қолибди. Ўтган йили Барно мактабни тамомлаганди. Аммо ўқишга кириш борасида омади чопмади. Абдужаббор мана бир йилдирки, ҳар қишлоққа келганида Барнонинг ўқишга кириш тайёргарлигини текширади. Унга шаҳардан керакли рисола ва китобларни олиб келади. Асқотиб қолар деган умидда чиройли ҳуснихатда батафсил ёзилган маъруза дафтарларини ола қайтади.
Шунда аллазамон аҳд-у паймон қилиб қўйган орзулари осмон икки ёш биргаликда шаҳардаги ўқишлари ҳақида, келажаклари ҳақида ширин ўй- хаёлга бериладилар...
"Барно билан эртага анҳор бўйида учрашаман,- ширин орзуларга берилганча ўйлади Абдужаббор,- қизиқ, у мен томондан совчи бориши ҳақида эшитса қандай аҳволга тушаркин? Агар унинг уйидагилари тўйга розилик беришса тўйни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтгандан сўнг ўтказардик. Кейин эса Барно иккимиз тўйдан сўнг бирга ўқишга кетардик..."
- Болам, уйга қайтганмидинг?
Абдужабборнинг хаёлларини Раҳима холанинг саволи тўзғитиб юборди.
#давоми_эртага!
/16