#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Эртаси куни тонг сахарда гўдакни тарозининг бир палласига авайлаб қўйишди. Иккинчи палласига нон, қанд-қурс ва Раҳиманинг икки пой тилла зирагини қўйиб Сабоҳатни рози қилиб гўдакка айирбошлашди. Гўдакка бобоси Абдуқодир ака иккинчи бор азон айтди. Унга Абдужаббор дея исм беришди.
Шу куни Раҳима ўғлини илк бор бағрида олиб ётди. Сабоҳат эса оғринмай ён эшикдан чиқиб уни эмизиб кетадиган бўлди. Сабоҳат Абдужабборни яна тўрт ой эмизди, токи амакисининг аёли учинчи фарзандига ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлмагунча...
Раҳима хола ҳозир шулар ҳақда ўйлар экан, бирдан шошилиб қолди:
"Вой ўлай, Сабоҳатга келинсаломдан олиб келган ширинликлардан олиб чиқмабман-ку?! Унга Абдужабборни шу йили уйлантиришимизни ҳам айтишим керак. Аҳир Сабоҳат ўғлимни онаси бўлади..."
Раҳима хола сандиқни ёнига ташлаган тугунларини йиғиштиришга тутинди.
🔳 🔳 🔳
- Ака, Абдужаббор пўрим қишлоқда пайдо бўлиб қолибди, - тушликка келган акасидан шоша-пиша суюнчи олишга шошилди Ҳайдарали
- Келса нима қилибди? - косага қошиқ солар экан қошлари чимирилди Ҳакимнинг, -менга неччи пуллик фойдаси бор бунинг?
- Вой-бўў айтдим-да?! - ўзича гина қилган бўлди укаси, - қишлоқдаги қизларнинг юрагига ўт тушгандир? Анави Норпошшанинг айтишича Абдужаббор қишлоққа келса қишлоқ қизлари бошини қатиқлаб ювиб, сочларини фарқини ўртасидан теп-текис очиб, уларни қирқ кокил ўрганча кўчаларига икки маҳал сув сепишар экан.
- Ваҳ-ҳаҳ-ҳаҳ-ҳа! - Ҳаким берилиб кулганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди,- Норпошша шунақа дедими? Ўзи-чи? Уям Абдужаббор келганда сочини шунақа қатиқлаб юварканми? Аҳир унга ярим челак қатиқ урвоқ ҳам бўлмайди-ку?!
Норпошша деганлари Ҳакимларнинг кўчасини бошида турар, мактабни битирганига бир йил бўлган бу қиз бениҳоя гавдали ва қорачадан келган, шунингдек дангалчилиги билан бошқа қизлардан ажралиб турарди. У юзингда кўзинг борми демай кўнглида борини шарт гапирар, атрофдагиларни юз-ҳотир қилиб ўтирмасди. Қизнинг бу феълини яхши билганлар унинг асабига ортиқча тегмасликка ҳаракат қилишар, шу билан бирга ҳурмат ҳам қилишарди
/7