«Мени ҳассаминан урди-я!.. — ўзича ғудрана бошлади Сожида асабий лабтишлаб. — Вой падарингга лаънат-эй! Ҳали мени ота-онам ҳам урмаган… Мен аҳмоқ бу сассиқ кампирнинг овқатини пишириб, исқиртларини тозалаб юрсам-у, раҳмат айтиш ўрнига ҳассаминан туширса… Ҳали қараб тургин… Бир тепиб кўчага чиқариб қўймасамми!..» — У ўйлана-ўйлана, калтак егани юрагига тобора қаттиқ тегиб югурганича қайнонасининг хонасига кириб борди.
— Менга қара, сассиқ! — рўмолини қўлига олиб ўшқира кетди Сожида. — Елкамни кўр, кўкариб кетибди… Ота-онамдан емаган калтакни сен қалтироқ кампирдан ейманми-а?.. Мен сенинг ғамингни **** гапиргандим.
— Нима дединг?.. — қўлига ҳассасини олиб уришга чоғланди Орзи хола. — Қани, яқин кеп кўргин, нақ суягингни майдалаб ташлайман сен жувонмаргни!..
Азбаройи хуноби ошган Сожида жаҳл билан ҳассага ёпишди-ю, бир чеккага ирғитиб юбориб, кутилмаганда икки қўли билан Орзи холанинг бўйнига чанг солди.
— Сен сассиқни ҳозироқ ўлдираман!
— Ўлдириб бўпсан!..
Қайнона-келиннинг олишуви узоққа чўзилмади…
Йўқ, йўқ… Сожида сира билмай қолди-да!.. Энди нима қилади?.. Ўлдириб… Одам ўлдириб қўйди-ку, ахир!.. Нима қилса экан-а?.. Нима қилса экан?.. Ўғли келиб қолса, тириклай кўмиб юборади-ку!.. Йўқ… Яшириш керак… Ҳа… Кўмиб юборади-да, ўзи қочворади… Болалар?.. Улар ҳам бир кунини кўрар…
Сожида телбаларча нималардир деб шивирлаганча кампирни кир ўрага судраб келди… Ҳа, ҳа… Чуқур… Ташлаб юборса бўлди… У ҳеч нарсани билмайди… Ҳеч қанақа ўликни кўргани йўқ… Орзи холанинг ҳали совуб улгурмаган танаси мағзава тўкилган ўрага шалоплаб тушди ва Сожида шу заҳотиёқ ўрага қум ташлай бошлади.
Ўлмасвойнинг ишлари, барибир юришмади. Юраги ғаш тортиб турли шайтоний хаёлларга бораверди. Бунинг устига трактор қурғурнинг ғилдираги ишдан чиқди. Хуноби ошганча қарта бошига келиб ўтирди. Ўтирди-ю… Қулоқлари остида худди энаси дод солаётгандек бўлаверди… Йўқ… У бориши керак… Бормаса бўлмайди… Бу юрак қурғур бекордан-бекорга ғаш тортмаётгандир…
У шартта ўрнидан турди-да, шаҳдам қадамлар билан уйга жўнади…
Дарвозадан ичкарига кирибоқ, тўғри энасининг хонасига кўз ташлади. Ҳеч ким йўқ… Уйдаги нарсалар негадир бетартиб сочилиб ётибди.
«Кетиб қолган бўлса-я!..» — миясига келган ўйдан Ўлмасвойнинг ўзи ҳам сесканиб кетди… У шошиб ўзининг уйига кирди… Уй бўм-бўш… Юрагини баттар ваҳм босиб ҳовлига чиқди… Ҳовли четидаги ўранинг кўмиб ташланганини кўриб ҳайрон бўлди… Қандайдир номаълум овоз уни «Оч, оч, ўрани оч!..» дегандек бўлаверди. Кетмонни қўлига олиб телбаларча ўрани қайтадан кавлай бошлади. Илгариги жойигача кавлаб тушгач… Не кўз билан кўрсинки… Мағзавали балчиқ юзида… Орзи холанинг шишиб кетган мурдаси қалқиб турарди…
— Эна-а!.. — мурдани қучоқлаб юқорига оларкан, бор овозда қичқириб юборди Ўлмасвой. — Эна-а!.. Нималар қип қўйдингиз?.. Мени кимларга ташлаб кетдинги-из?.. — Унинг фарёдини эшитиб ҳовлига қўни-қўшнилар йиғила бошлади.
— Бир исқиртнинг касрига қолган энам-а!.. Дийдоримга тўймаган энам-а!.. Ахир… Жиянингизникига тинчгина бориб турсангиз шу ишлар бўлмасди-ку, эна!.. Ҳароми келинингизни билардингиз-ку!.. Қани у қанжиқ?.. Қани менинг энамга чанг солган?.. Энамнинг қасосини олмасдан қўймайман… Топиб беринглар уни!..
Ўзини у ёқдан бу ёққа уриб тинимсиз дод солаётган Ўлмасвойни кимдир қарғади, кимдир тасалли берди. Маҳалла оқсоқоли Собир ота унинг елкасидан тутиб даст ўзига қаратди-да, бир гапни айтди:
— Менга қара, Ўлмасвой… Кўпам дод-вой қилаверма!.. Энди фойдаси йўқ… Энанг сенлардан қутулганига шукр қилиб ётгандир… Бир умр сени деб яшади… Бирон марта чучук сўз бердингми энангга?.. Йўқ… Унинг ўрнига хотинчангнинг ноғорасига ўйнадинг… Онани топиб бўлармиди, ука!?
— Йў-ўқ!.. — Ўлмасвой жон талвасасида оқсоқолнинг қўлидан чиқиб Бачқир тарафга югуриб кетди. Унинг нияти, қандай бўлмасин Сожидани топиш ва ўлдириш, топташ, мажақлаш, танасини бўлак-бўлак қилиб итларга едириш эди…
Олимжон ҲАЙИТ.