Гулларим боғимда,то-очилгунча,
Дунё меҳрин борин,сочилгунича.
Ташвишлар ечими,ечилгунича,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Дунёнинг ишлари,туганмас ҳай-ҳо,
Кунларим ташвишдан,чекинмас асло.
Меҳнатим роҳатин,кутганча танҳо,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Менга дардларингни берганинг етар,
Дилим армонлардан,куйгани етар.
Энди кутай бахтдан,меҳрли дамлар,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Оллоҳим илтижом,сўрарим сендан,
Онажоним меҳрин,айирма мендан.
Поёндозим солай,жаннати гулдан,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Орзулар юртига, етаолгунча,
Зулматлар кунидан,кетаолгунча,
Фарзандлар меҳридан,қонаолгунча,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Умр ўтмоқдадир, ўз кучин солиб,
Сочларига оқлик, сепини ёйиб.
Оллоҳим бир сендан,сўрай ёлвориб,
Волидам меҳридан,айирма асло.
Бизни дея бир зум,тинмаган онам,
Топган қувончларин,бўлишган онам.
Соғлигимиз сўраб,дуода онам,
Волидам меҳридан, айирма асло.
Кунларим ўтмоқда,меҳрим дилда жо,
Айтмоқ сўзим дилда,кўзим илтижо,
Сездирмас қанчалар,бизга меҳри жо,
Волидам меҳридан, айирма асло.
Ширина Зиё.✍