📝ҚОТИЛГИНА КЕЛИН… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)
Орзи хола умр йўлдоши раҳматли Меҳмонқул бува билан яшаб ўн битта фарзанд туғди. Биронтаси турмади. Қилмаган ирим-сирими, чопмаган табиби қолмади. Умид қилаверди, қатнайверди ўша табибларга. Охири, ўн иккинчи бўлиб мана шу Ўлмасвойи туғилиши арафасида Худонинг марҳамати биланми, яхши бир туш кўрди. Тушида бир тўп оққа ўранган чоллар Орзи холани ўртага олиб узундан-узоқ дуо қилишди. Ўша куни эрталабига Ўлмасвой дунёга келди… Яхши эслайди… Меҳмонқул бува далада кетмончи бўлса ҳам бирон марта бўлсин зориқтирмади она-болани. Азбаройи қувонганидан кучига куч қўшилиб ишлади. Ўзини ўтга-чўққа урди. Аммо, якка-ю ягона фарзандига борини берди… Вой-вой-вой!.. Отаси бу Ўлмасвойни қанақанги эркаларди-я!.. Ҳеч кимни ёмон кўнгилда унинг яқинига йўлатмасди… Мактабда ўқиб юрганида қизлар унинг орқасидан чопишгани-чи?! Боласи бечорани кўз очиришга қўйишмасди-я, тушмагурлар! Уялганидан ўзини қўярга жой тополмай қоларди шўрлик… Ўғил бола бўлсаям тортинчоқ эди-да Ўлмасвой!.. Кейин-кейин ўзиям танлайдиган одат чиқарди… Ана шуниси ёмон бўлди. Қанча-қанча яхши қизларни йўққа чиқарди. Унисини ундоқ деди, бунисини бундоқ… Оқибати нима бўлди?.. Танлаб-танлаб топгани шу Сожидами?.. Бети қурсин!.. «Вой, отаси-ей! — беихтиёр шивирлай бошлади Орзи хола кўча деворига суянганча узоқ-узоқлардан кўзини узмай. — Бу ўғлингиз хотинга ёлчимади-ку!.. Нима қилай?.. Анави Сожида боламни «мол» қилиб олди. Чизган чизиғидан чиқолмайди шўрлик… Саксонга кирганимда менга кун бермагани-чи!.. Муюлиш кўчадаги Фарзинисанинг айтишига қараганда, фолчима-фолчи юрармиш бу отинг ўчгур… Вой, биттагина боламни амал ичири-иб бир бало қилиб қўйса нима қилама-ан, отаси?!» — Орзи хола кўз-ёшларини енгининг бир бурчагига артиб улгурмай узоқдан тракторнинг тариллаган товуши эшитилди. «Ана, бу Ўлмасвойнинг тарақ-туруғи!.. — кўнглидан ўтказди Орзи хола бироз кўнгли ёришиб. — Ишқилиб, яна маст бўлмасин-да!.. Шу тобутингда тикка тургур хотинини деб ичкиликкаям ўрганди-я болам тушмагур!.. Ичида армони кўп-да, ахир!..»
— Эна, яна кўчада ўтирибсизми ярим кечаси?.. — норози оҳангда тўнғиллаб қўйди Ўлмасвой Орзи холанинг елкасидан тутиб. — Маза қилиб ухласангиз бўлмайдими?.. Ёш бола бўлмасам…
— Болагинам-эй, одам қариса шунақанги кам уйқу бўп қоларкан-да!..
— Бўпти, бўпти… Боринг, энди ўрнингизга ётинг!..
Ўғлининг совуқ муомаласидан Орзи хола ичида бироз хафа бўлди: «Сожида ярамас мениям ёмон кўрсатиб қўйган-да!» — дея ўзини юпатган бўлди-ю, секин-секин юриб ётоғига кириб кетди.
— Бу кампирнинг дастидан ўлар бўлсам ўлиб бўлдим… — шанғиллай кетди Сожида дастурхонга тақ этказиб чойнакни қўяркан. — Сиз тракторингизда ялло қиле-**** юрасиз-да, билмайсиз…
— Ҳа, яна нима айб қип қўйди энамиз?.. — пичинг аралаш хотинига гап ташлади Ўлмасвой.
— Э-е, нима қиларди?! Кеча Бобурингизнинг иштонларини ювиб дорга илиб қўйсам, ҳали қуримасдан намлигича йиғиштирвопти… Унга биров кир йиғиштир деганмиди?.. Буям майли… Тушликдан кейин сув опкелай деб кўчага чиқсам, анави бор-ку, Фарзи хола, ўшанга астойдил ёмонлаб ўтирибди мени… Вой, мен бу шум кампирга нима ёмонлик қилдим-а, нима ёмонлик қилдим?..
Ўлмасвойнинг иштаҳа билан тишлаган бир бурда нони оғзида қолди. Нима қилишни, хотинига нима деб жавоб қилишни билмай боши гаранг бўлди. «Шу энам ҳам ҳеч тинчимас экан-да!.. — ўйлади Ўлмасвой бошидан дўпписини олиб. — Қариган чоғида намозини ўқи-иб ўтиравермайдими жимгина!? Худонинг берган куни икки ўртада қозичилик қилишим керак… Жонгаям тегиб кетди-ку, ахир!.. Униси энам, буниси хотиним… Иккита болани туғиб қўйган, буям ҳақ…»
— Хўш, нима қил дейсан?.. — яна ҳануз унинг оғзига термулиб жавоб кутаётган хотинига ўгирилди Ўлмасвой. — Тағин қозичилик қилайми ё энамни уришиб чиқайми?..
— Йўқ, йўқ… — бирдан жонланиб тилга кирди Сожида, — Энани уришиб бўларканми?! Қарғаворади-я!.. Яхшиси, мундоқ қилсак…