Лабларингнинг тоти кўп, битсам онинг иншоси кўп,
Чун висол маносининг кўнглимдаги дунёси кўп.
Сўзласанг сўзинг аро дурлар макони базм этар,
Танга хуш озиқ берар малҳамнамо имлоси кўп.
Юзларинг гирёнаси бўлдим, хуморим, матлабинг –
Ҳар нафас бир ўлдирур фатволиғи, имзоси кўп.
Маскани бахтим менинг кўйингда доғи дардлигим,
Мулки дардинг бошима келмаклигин авзоси кўп.
Тун-кунимнинг сокини йўқдир мен они топмадим,
Учрадим кўйинга чун сокин дилим ғавғоси кўп.
Махлиқойим, дилбарим, жисмимга ҳазми хуш келар,
Даҳли кўп, малҳамнамо тан узра дил ороси кўп.
Хислати дунё била Касбийга жон тутдингмукин,
Дилбарим васлинг санинг таърифга сўз – имлоси кўп.
10.09.2024 Сешанба. Тошкент. Касбий.