Кўнгил сен хушхабар келтирса қалдирғоч қанотин ўп,
Бу сўз қадрин билиб туйғу ила маъноси, тотин ўп.
Ки олам хушлиги доим ширин ҳис чун қулоқларга,
Нигоҳи хушхабаркашнинг топиб журъат саботин ўп.
Киши яхши сўзидин бол тутар аҳли башарга бу –
Саховатлик агар билсанг, бу ҳотам меҳри ботин ўп.
Қиёси дарди малҳамлик табиб аҳлин нигоҳи ҳам,
Сабаб топсангки дардинга ҳаким зотин нигоҳин ўп.
Эли ашъор битур хушлиғ калом аслин меҳр бирла,
Сен они қадрини англаб қалам бирла давотин ўп.
На хилқатда бўлурким ихтироликдан хабар рамзи,
Этиб сажда бутун дейман шукурлиғ дарси отин ўп.
Фикр дунёсидан Касбий қониб маънога чулғанди,
Кўнгил сен хушхабар айтганда қалдирғоч қанотин ўп.
28.08.2024. Чоршанба. Тошкент. Касбий.