- Йўқ! Қачонгача уйда ўтирасан? Сен ҳам тўрт йил вақтингни сарфлаб ўқигандинг. Бакалавр дипломинг бор. Сени ўқитаман деб ота-онанг қанча заҳмат чеккан, қачон оқлайсан, у меҳнатларни?
- Мен ҳечам ишламаганман...
- Биламан. Аммо ўқигансан-ку! Одамларнинг дардини эшитишга тоқатинг етади, тўғрими? Маслаҳат, ишонч бера оларсан?! – кесатгандек деди Нигора. Кейин қадам ташлашга қўрқиб турган дугонасига деди. - Турма қаққайиб, мен томонга кел.
Матлубанинг кўзлари катта-катта бўлди. Худди муз устида сирпанаётгандек оёғини секин силжитди.
- Қўрқма, овозимни эшитяпсан-ку! Йўлингда туртинадиган ҳеч нарса йўқлигини биласан, нега қадам ташлашга иккиланасан?
- Билмайман, қўрқяпманда... – деди оҳиста қадам ташларкан Матлуба.
- Келавер, - далда берди Нигора.
Матлуба секин-секин юриб Нигоранинг олдига келди.
- Сенинг иш бошланинг ҳам ҳозирги қадам ташлашингга ўхшайди. Ҳозиргина хонамни яхши билсанг ҳам юришга қўрқдинг. Худди шунингдек, психологияни яхши билсанг ҳам ишлашга қўрқасан. Аммо сен чекинма, ҳозир қадам ташлаб ёнимга келганинг каби, яна ёнимга кел ва мен билан ишла, - Нигора Матлубанинг аввал қўлларини қаттиқ сиқди, сўнг бағрига босди. – Мен сенга ёрдам беришга доим тайёрман...
Матлубанинг кўнгли бўшаб кетди. Йиғламоқчи бўлиб турганида телефони жиринглади. Нигора уни бағридан бўшатишга мажбур бўлди. Матлуба сумкасига қўл тиқиб, телефонини қидира бошлади. Нигора эса атай уни жим кузатди. У дугонасининг ўзини ўзи эплашини, оғир кунлардан ўз кучи, иродаси билан чиқиб кетишни истарди.
- Тўғри боса олмаяпман, шекилли, - деди у охири Нигорага юзини қаратиб. Унгача телефонининг овози ҳам ўчди.
- Ўйлаб кўр, балки нотўғри тутиб тургандирсан? Сенинг ҳолатингда одам жуда хушёр бўлиши ва тез фикрлаши керак.
115-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Ҳа, хақсан. Буни ўйлаб кўрмабман. Демак, телефонни тескари тутиб турибман, - деди Матлуба ва телефонини Нигорага узатди. – Энди тера олмаслигим аниқ. Териб бермасанг, бўлмайди.
Нигора телефонни қўлига олишга мажбур бўлди. Аммо дарҳол дугонасига шарт қўйди:
- Бу охирги марта ёрдам беришим. Бундан кейин телефонга жавоб бериш, қўнғироқ қилиш каби ишларни ҳам мустақил қиласан. Ҳозир анув хона четидаги диванга бориб ўтирасан ва менинг ишлашимни кузатасан. Уйингда ҳам ўзинг мустақил ҳаракатланасан. Чунки уй ўзингники, кўзингни юмиб ҳам нима қаердалигини топа оласан-ку! Ҳамма юмушни ўзинг қилишинг шарт. Бир ҳафтадан сўнг, ўзинг нариги хонада ишлайсан, тушундингми?
Қўрқиб кетганидан Матлубанинг нафаси ичига тушиб кетди.
* * *
Ўша телефон рақамини ўз оғзи билан айтганидан буён Малик Гулранг билан деярли ҳар куни гаплашди. Қиз ҳам нега ҳадеб қўнғироқ қилаверасиз, демасди. Чунки Малик қўнғироқ қила солиб, “Бугун Сардорнинг ёнига ўтасанми, йўқми? Кутсинми, кутмасинми?” деб гўё жияни учун сўраган киши бўларди. Гулранг ҳам уни Сардор учун боғланяпти, деб ўйлаб бемалол суҳбатлашади. Аслида Малик Гулрангнинг машина ювдиришга келиш-келмаслигини Сардорга айтмасди ҳам. У учун Гулрангнинг қўнғироқдек овозини бир кунда бир бор эшитса бас. Бугун Маликнинг фикри ўзгарди. Гулрангни кўргиси келди. Аксига олиб қиз ҳам Сардорнинг ёнига бора олмаслиги айтди.
- Машинанг роса кир бўлиб кетгандир? Бир ҳафтадирки, келмайсан, - юрагидагини айтди йигит.
- Дадам ўзи ювдирган, шекилли. Менга индамаяпти, - деди Гулранг хотиржам.
- Ҳозир қаердасан? – сўроқлади Малик.
- Репититордан қайтяпман.
- Айнан қаердасан?
- Йўлдаман.
- Машинадамисан?
- Йўқ, автобусдаман...
- Нечанчи автобус?
- Тинчликми? – ҳайрон бўлди Гулранг.
- Тинчлик эмас. Одамни зиқ қилиб юбординг! – портлади охири Малик. – Айнан қаерда кетаётганингни айтиш шунча қийинми? Чилонзорми? Оқтепами? Вокзалми? Ўзгаришми?
- Нима қиласиз? – йигитнинг важоҳатидан таажжубга тушди Гулранг.
- Уф-ф-ф! Бораман! Ёнингга бораман, бўлдими? Сени кўргим келяпти! – ростини айтиб қўя қолди Малик.