- Бу ютуқни нишонлаш керак, - деди Аббос.
- Озгина кутиб турингизлар, ҳадемай ойлик оламан. Ойлигимдан ўзим нишонлаб бераман, - Умид ҳам хурсандлигидан дилидагиларни айта бошлади.
- Ў-ў-ў-ў, мана буни зўр хабар деса бўлади, - Аббоснинг кўтаринки кайфиятда айтган бу гапи Матлубанинг ўзига бўлган ишончини янада оширди. Хаёлида икки кунда эрини ўша мегажиндан айнитиб оладигандек туюлиб кетди. Ростда, мана бугун янги кийим кийиб пардоз қилганди, эрининг муносабати ўзгарди. Агар ҳар куни шунақа ўтирса, озса, яшарса борми?
«Эртага Нигоранинг ёнига бораман», дилига тугди у.
* * *
- Аҳволинг оғир, - деди Рита хола Севарага маъноли қараб. - Яхшигина эр топдинг, деб юрувдим. Уям муаммога ўралиб қолди. Агар ростдан ҳам у айтгандек бўлса, сабр қиласан. Бошқа йўлинг йўқ.
- Нега сабр қилишим керак? - Севара Рита холанинг олдида турган ликопчадан битта вафли олиб тишларкан аччиқланиб деди. - Ўша хотинининг кўзлари очилмаса-чи? Бир умр кўр бўлиб қолса-чи? Шунақа яшайвераманми, мен?
- Кейин нима бўлади, билмадим-у, аммо ҳозир сабр қилишга мажбурсан. Агар ростдан Аббос қамалиб кетса, хотинига мазза бўлади, сен қолаверасан, оғзингни шамолга очиб.
- Менам хотиниман, менинг ҳам ҳаққим бор. Эпласа уйлансин, эди. Хотинига телефон қиламан.
- Нима дейсан?
- Мениям таъминласин, дейман.
- Таъминламаяптими? Бераётган молларига сендан пул олмаяпти, сотиб пул қилаяпсан. Ижарангни тўлаяпти. Бозорингни ора-сира бўлсаям қилиб турибди. Топганинг ёнингга қоляптими? Шукр қилсанг-чи?
- Уй учун деб бир-икки сўм бериб турувди, менам йиққанимни ташлаб турувдим. Тез орада оламан, деб ўтиргандим-да!- умидсизланиб деди Севара.
- Ўша бир-икки сўмдан кечиб турасан, уч-тўрт ой, - Рита кампир телевизордан кўз узмай гапирарди. - Худодан сўра, хотининг кўнгли юмшасин! Аммо-чи, хотини ҳам анойи эмаскан. Ўз эрига шарт қўйиб ўтирибди-я!
- Бир нима қилиб шу хотинининг попугини пасайтиришим керак. Эшитганимдан буён алам қиляпти. Унга қиё ҳам боқмайди, Аббос ака. Шунга чидолмаётган.
ДАВОМИ ЭРТАГА ОКШОМ
https://t.me/qalbansizbilan111-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
- Йўқ, - деди хотиржам Рита хола. - У ҳам худди сенга ўхшаб болаларини ўйлаяпти. Болаларимнинг ўқиши дебди-ку! Демак, сени деб у болаларининг ўқишига пул тўламай қўйган. Рўзғор дебди, демак рўзғор ҳам қилмай қўйган. Ташлаб қўйган.
Рита хола ўгирилиб Севарага синчиклаб қаради. Севара ҳайрон бўлди. i
- Тинчликми, Рита хола, тикилиб қолдингиз?
- Қурмағур, сенам чиройлисан-да! Эркак сенга қараб, бутун оиласини унутган.
Севара кулди. Нозланиб телефонини қўлга олиб, экранида ўзини кўра бошлади.
- Унинг хотинидан ёш ҳамман-да, холажон!
- Тўғри. Унинг хотинидан устун томонинг кўп. Аммо ҳозир хотинининг қўли баланд келяпти. Нима бўлсаям чидаб тур.
Севара ўйга толди. Телефонини титкилай бошлади ва бирдан ўша бозордаги видеога кўзи тушди. Миясига келган фикрдан ҳовлиқиб кетиб, кампирга қаради:
- Рита хола, мен хотинини «шантаж» қилсам-чи? Менда бир видеоси бор. Ўша ўзини машина тагига ташлаган кунлари олинган. Менинг ёнимга келувди. «Ўғрига чиқараман, агар ҳозир кетмасанг», деб пўписа қилиб бозордан кетказиб юборгандим. Ўша видео билан яна қўрқитсам-чи? «Менам никоҳидаги хотиниман, таъминлаши керак, таъминлашига қаршилик қилсангиз, видеони тарқатвораман», десам-чи?
- Аббос билиб қолса, нима бўлади? «Шантаж»чи бўласанми? Бир «шантаж»чига уйланган эканман-да, дейди-да.
Севара бир зум жим бўлиб қолди. Чиндан ҳам бу йўл яхши эмасдек эди. Лекин жим туриб ҳам бўлмайди. Қаматиш баҳонасида хотини «буткул алоқани уз», дейиши ҳам мумкин.
«Аббос акани қаматмаслик учун...»
- Рита хола, зўр йўлиги топдим, - Севара миясига келган фикрдан қувониб кетди. - Аббос акага сизни ҳимоя қилдим, дейман. Хотинигаям «Аббос акамни терговчига айтсанг, видеонг тарқатиб юбораман, дейман. Шунда Аббос ака қамоқ балосидан, мен уйсиз қолиш балосидан қутуламан.
https://t.me/qalbansizbilan