- Мана бу бошқа гап, - чеҳраси ёришди Рита холанинг ҳам. - Балосан Севар, балосан...
Севара хурсандчилигидан ичига сиғмай кетди. Телефонини титкилаб, Матлубанинг рақамини излай бошлади. Рита холага қараб тиржайиб қўйди:
- Сизнинг олдингизда гаплашганим яхши. Ўргатиб турасиз.
* * *
Гулҳаё бичиш жараёнида битта фасонни бузиб қўйди. Хаёли паришон. Аслида ишлагиси ҳам келмаяпти. Аммо ишламаса ҳам бўлмайди. Ўтган галги янги бичимдаги кўйлаги яхши сотилибди, ўшанга салгина ўзгартириш киритиб, яна битта янги фасон қилмоқчи эди. Афсус, фикрини жамлай олмаяпти. Сабаби, боя охирги дарсда дугонаси Зилолани олиб чиқиб кетишди. Қариндошлари келганмиш. Ишқилиб, тинчлик бўлсин. Отасининг аҳволи оғир эди. Худо кўрсатмасин, отаси ўтиб қолса борми...
- Худойим, ўзинг асраей, - деди пичирлаб Гулҳаё. - Агар Зилоланинг отасига нимадир бўлса, у ўқишни ташлайди. Зилола ўқишни ташлади дегани, шартнома пулига, тилла зиракларига куйишди, дегани. Яна ломбарддан бир олам пул қарз бўлишди дегани. Мана нарсалар миясида айлангани сари, қиз хаёли қочиб, матони нотўғри кесиб қўяётганди.
- Гулҳаё, у ерданмас, бу ёқдан кесишингиз керакмасми? - ёнидаги тикувчи аёл бирдан унинг хаёлини бўлди. - Сизга нима бўлди? Мазангиз йўқми? Сув олиб келайми? Сира адашмасдингиз-ку! Бу ҳозирнинг ўзида иккинчи марта хато қилишингиз.
https://t.me/qalbansizbilan