- Қани эди, ҳар куни мени чиройли қилиб қўйсаларинг. Гўзаллик кайфиятни кўтарармиш, кайфияти чоғ одам тез тузалармиш. Шунга тезроқ кўзларим кўрсин деб, ўзим ҳам ҳаракат қиляпман.
- Қиламиз ойи, - деди Гулҳаё ҳам қатъи.
Уч қиз бирдан онасини чиройли қилишга киришиб кетди. Гулюз пардоз қилдирди, Гулранг сочини турмаклашга тушиб кетди. Ярим соатда Матлуба тўйга кетаётган аёлдек очилиб кетди. Кечки овқат бўлгани сари Матлубанинг юраги ҳапиқа бошлади: “Аббос келса қандай муносабат билдираркан? Нима деркан? Таъсир қилармикан? Ё пайқамасмикан?”
Каридорда аввал Умиднинг салом берган овози эшитилди. Сўнг Аббоснинг алик олгани. Матлуба куёвини кутиб ўтирган янги келиндек ҳаяжонга тушди. Шу пайт қизлари бирин-кетин салом берди. Матлуба эри келганини англади.
- Ва алайкум ассалом. Яхши ўтирибсизларми? - Аббоснинг овози янгради.
Матлуба ўша томонга қаради ва ҳаракатланаётган қора шарпани сезгандек бўлди. Қичқириб юборай деди. Ишониб-ишонмай тургани учун яна атрофга аланглади. Шунда у кўзлари нималарнидир илғаётганини, хира шарпаларни кўраётганини билди. Бирдан суюнчи олмоқчи бўлганди, эрининг ҳайртага тўла ҳитоби туфайли сўзлари оғзида қолди.
- Ие, онаси тинчликми? Бирор жойга бориб келдингми?
Матлуба ўнғайсиз аҳволга тушди. Нима дейишиниям билмай қолди. Яхшиям, қизлари жонига оро кирди.
- Биз ойимни чиройли қилиб қўйдик. Кайфияти кўтарилди. Кайфияти яхши бўлса, тез соғаяркан, - деди Гулҳаё.
- Мен бўянтирию қўйдим, - мақтанган бўлди Гулюз.
- Кўйлаги чиройлими? Атай сизни кўрсин деб тикдим. Шу фасонни ўйлаб юргандим. Қандай кетаркан?
- Зўр! Ойингга жуда ярашибди, - деди Аббос.
Матлуба унинг гапидан ўзига қараб турганини пайқаб, уялиб кетди. Ўзини оқламоқчи бўлди:
- Тушкунликка тушманг, деди дўхтир. Кайфиятингизни нима кўтарса, ўшани қилинг, деди.
- Ойимни кайфиятини кўтариш учун иккита кўйлакка тушдингиз, дада, - ҳазиллашди Гулюз. - Иккита кўйлак – уч юз минг дегани.
- Шуни айт, ойинг ҳар куни уч юз минг билан кайфият кўтарса, банкрот бўлиб кетаман-ку! - ҳазиллашишни бошлади Аббос.
Буни сира кутмаган Матлуба хурсанд бўлиб кетди. Шўхчан овозда қўшимча қилди:
- Дўхтирим, яна психолог маслаҳатлари ҳам керак, деди.
- Мен-да, ўша психолог – кулди Аббос. - Уч юз мингга тушганимдан кейин шунақа маслаҳатлар бераманки...
110-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Унга қизлари ҳам қўшилишиб кулди.
- Ўзингизам психологсиз-ку, ойи, - зўрға кулгидан тўхтаб деди Гулюз.
- Мен фақат ўқиганман. Унгаям нақ йигирма йил бўляпти-ёв. Ишламаганман-да.
- Дада, сизам соҳангизда ишламагансиз. Демак, сизам маслаҳат беролмайсиз. Буям пул дегани, - қўшимча қилди Гулюз.
Улар яна кулишди. Оилага бундан бир неча аввалги бахтли ва саодатли онлар мўралагандек бўлди.
«Нигоранинг гапида жон бор экан. Биргина ўзимга қараганим оиламга шунча қувонч ва жипслик берди. Ҳамма айб ўзимда бўлган экан...» ўйлади Матлуба.
- Айтганча, - Гулрангнинг қувноқ овози баландроқ чиқди. - Ойи, дада, мана бу ўғлингиз интернетда машҳур бўлиб кетяпти. Ижтимоий тармоқларда кўрдиларингизми?
- Нима? - қизиқсиниб деди Гулюз. - Қани, менгаям кўрсат-чи?
- Айтганча, менам кўрдим, - хурсандлиги Аббоснинг овозидан аниқ сезилиб турарди. - Ўғлим, ўйинингга гап йўқ!
- Қайси ўйинига? - бидирлади Гулранг. - Футболгами ё футболдан кейинги ўйингами?
- Икковиям зўр! Тўғрими? - Аббос қизларидан сўради шекилли.
- Нимани айтяпсизлар? Кўрмасам ҳам айтиб беринг, - деди Ичи қизиб Матлуба.
- Ўғлингиз бугун ўйинда иккита гол урган ва охирида «Андижон полкаси»га ўйнаган. Уни ҳамма сайтлар ўз саҳифаларига кўряпти. Ҳамма «лайк» босяпти, - Гулранг изоҳ берди.
- Менам бир неча сайтда кўрдим. Битта тез орада футболчидан интервью ўқишингиз мумкин дебди, - Аббос болалари билан берилиб суҳбатлашарди.
- Интервью бердим-да, - деди ниҳоят Умид уялиб.
- Вой, бунча зў-ў-ўр, - ҳавас ва завқ билан опалари укасини табриклай кетишди.