МУЛОҲАЗА УЧУН...
Маълумки, заргарлик буюмлардаги 583 ва 585 каби пробалар, бу ўша тақинчоқдаги тилланинг миқдорини билдиради. Яъни, 583 бу ўша буюмда 58,3 % соф олтин ва қолгани бошқа металлар мавжуд дегани. Чунки, олтин табиатан юмшоқ бўлгани боис, қаттиқ ва мукаммал ҳолатда бўлиши учун, бошқа металлар билан мустаҳкамланади.
Ҳудди шу каби, инсон ҳам, ҳар қанча ривожланиш курсларига қатнамасин, китобларга чўмиб, беркиниб олиб ўз устида ишламасин, барибир 100% мукаммал бўлолмайди.
Ахир 100% лик мукаммал инсонни тасаввур қилиш қийин. Учига чиққан перфекционист, педант, ҳаммани ва ҳамма вазиятларни назорат остида ушлайдиган ҳамда бор ресурсларини Идеал Менлигига сарфлаб, ёниб кетса керак...
Аслида инсонлар ҳам, ўз ҳолида 58,3% ликка етиб олиб, қолгани, ҳудди олтин бошқа металлар билан чиқишгани каби, ўз яқинлари, дўстлари ва бошқа одамлар билан, муросаи мадорали шахслараро муносабатни йўлга қўйиб, ўзга инсонлар орқали, камкўсти бўлган фоизларни тўлдириб боргани мақбулдир.
Илло, бошқа инсонлар, бизнинг камчилигимизга ойна кабидир...