PSIXOLOGIYA: Mental Balance


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Psychology


Ushbu kanalda: Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz mumkin.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Шахсий кутубхонам яна бир психологияга оид китоб билан бойиди.
Психология фанлари номзоди, PhD, доцент Қудратуллаева Рухсора Бахтияровна томонидан нашр қилинган
«Psixologik konsultatsiya va psixokorreksiya» дарслиги, бугунги кундаги, талабалар учун, ўзбек тилидаги энг долзарб ва зарур бўлган дарсликлардан бири, деб ҳисоблайман.
Илмий ютуқлар бардавом бўлсин🤲


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳозирги кунда шундай одамлар борки, улар керак ва керакмас маиший техникаларни кредитга тинмасдан олаверадилар.
Мазкур турдаги инсонларда депрессивлик ёки жабрдийдалик позицияси мавжуд.
Ҳар икки гапида "кредит тўлавоман", "вой қийналвоман", "тезроқ қутулишим керак" дейди. Бироқ, биттасидан қутилиши билан, иккинчисини олишга югуриб боради.
Такрор айтаманки, бу ҳолат фақат айрим депрессив ва жабрдийда позициясидаги инсонларга хосдир.
Зарурат юзасидан, ҳақиқатдан керакли техникаларни олувчилар бундан мустасно.
Аммо ким психологик соғлом ҳолда олмоқда, ким эса бузилишдан, буни ўзи ҳеч қачон билолмайди...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Илмнинг боши одобдир!
Илм бўлсаю, одоб бўлмаса, ундай илм эгасидан ҳамма қочади...

Илмнинг ўртаси тафаккурдир!
Илм бўлсаю, тафаккур бўлмаса, унда илмдан маъно олмайди...

Илмнинг юксак чўққиси, бу фаросатдир!
Илм бўлсаю, фаросат бўлмаса, унда нима бўлмайди???

Ўзингиз учун мулоҳаза қилиб қўйинг жавобини.

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев




МУЛОҲАЗА УЧУН...

Гоҳида, психолог олдига, "боламнинг ҳулқи ёмон, психологик жиҳатдан ёмон томонга ўзгаришлар сезмоқдаман" деб, олиб келинган болаларда психологик бузилишлар кузатилмайди. Улар шунчаки, ота-онасига ўхшайди холос...

https://t.me/psixologiyamentalbalance


СЎРАГАН ЭКАНСИЗ...

Assalomu alaykum. Savolim bor edi, hurmatli psixolog. Uzr, men boshqalarga o’xshab ustoz deb murojaat qilolmayman, sababi o’zimni ustozim bor. Savolim ikkita. Birinchisi shuki, siz o’z postlaringizda ezoterika va parapsixologiya kabi yo’nalishlarga tanqidiy tomondan yozgansiz. Unda nega shogirdlarizni ayrimlari ezoterika va parapsixologiya kurslarida o’qib, ayrim darslarida xam shu yo’nalishlardan gapirgan. Misol uchun Muxtasar Nazarova. U ham sizni shogirdiz adashmasam. Chunki bir necha marta, efirlarda sizni ustozim deb aytgan.
Ikkinchi savolim, ilmiy psixologiyani targ’ib qilasiz ammo u bilan bir vaqtda psixologiya va dinni o’xshashligini ham ko’p yozasiz. Axir psixologiya boshqa din boshqa narsa emasmi?
Savolimni o’chirib, o’zimni kanalizda bloklab, savolimga javob berasiz degan umiddaman.

Ваалейкум ассалом! Саволлар, аниқроғи, ўзингизни мулоҳазаларизни билдирганиз учун раҳмат.
Аввало, мен каналимни ҳеч бир жойида устоз деб мурожаат қилилар деб ёзмаганман. Бу иззатталабликдир. Ҳар ким ўзи истаганидек мурожаат қилаверади.

Ҳа тўғри, эзотерика ва парапсихология ҳақида, улар илмий йўналиш эмас, деб ёзганман. Балки, қачондир илмий жиҳатдан тан олинар...

Мухтасар Назаровага келсак, у кўп йиллик тажрибага эга, олий маълумотли, илмий психологдир. Эҳтимол, Мухтасар авваллари парапсихологларда ўқиган, гапирган бўлиши мумкин. Бироқ, бунга асосли сабаблар бор. Улар Олий таълим даргоҳини битирган вақтида, илмий психология ҳали бизда ривожланмаган эди (ҳозир ҳам, жаа қойиллатиб ривожланмаган аммо бу бошқа масала). Шу сабабли, ўша вақт битирган психологлар, нимадир ўрганман деган мақсадда, эзотерик ва парапсихологларда таълим олишган. Ҳозирда, Мухтасар Назарова имкон қадар илмий психология асосида кўпчиликка манфаат келтирмоқда.

Иккинчи саволизга келсак, сизнинг назарингизда психология бошқа, дин бошқа. Ва бундай фикрда бўлишга тўлақонли ҳаққингиз бор. Айни вақтда, менинг ҳам, психология диндан, дин психологиядан айро эмас, деган фикрим бўлишига ҳаққим бор.
Шу ўринда, таъкидлашни жоиз деб биламан. Зигмунд Фрейд ва бошқа илмий психология назариётчилари, ўзининг атеистик қарашларини, Карл Юнг қадимги ведда фалсафасини, Карл Роджерс, Абрахам Маслоу буддавийлик ва бошқа хинд-хитой фалсафасини, Ирвин Ялом яҳудийликни психологияга сингдиришса ва талқин этишса ҳамда замонавий Ғарб психологиясининг янги авлодлари психологияни Инжил асосида талқин этишсаю, биз мусулмон инсон сифатида, динимиз билан илмий психологиянинг боғлиқ жиҳатларини кўрсатиш ҳам, илмдан айро эмас...
Биз каналимизга келган саволларни ҳеч қачон жавобсиз қолдирмаганмиз. Бироз жавоби кечикиши мумкин аммо жавоб барибир бўлади.


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ🕊

Илм ҳаёт йўлимизнинг шамчироғи, одоб эса, ҳаётимизнинг безагидир.

Аллоҳ барчамизни илмимизни янада зиёда айлаб, гўзал одоб ила зийнатласин🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин💐


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсон мияси, қувватни имкон қадар сақлашга ҳаракат қилади.
Хаттоки, ўй-тафаккур қилишликдан ҳам, қувватни тийишга интилади.
Миямизнинг "фикрича": "ўй-тафаккур қилмасликнинг иложи бўла туриб, ўй-фикр қилишнинг нима кераги бор?😄"

Охриги вақтлар мия қувватини сақлаб қолиш трендга чиқмоқда гўё...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Депрессия - бу сизнинг кучсизлигингиз белгиси эмас.
Аксинча, бу сизни узоқ вақт, кучли бўлишга ҳаракат қилганингизнинг белгисидир.
Агар, кучсиз бўлганингизда, кусли стресснинг ўзидаёқ "синган" бўлардингиз...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ўзига ўзи ғазаб қилолган инсон, янги босқичга кўтарилиши, ютуқларга эришиши муқаррар...


Ҳаётида, сизни муҳим аҳамият касб этган инсонлар қаторига қўшмаган одамни, ўз ҳаётингизда аҳамиятли, деб билиб, қалбингизни оғритманг...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсоннинг шахслараро муносабатга киришиш жараёнида, унинг "ички боласи" ҳам иштирок этади.
"Ички бола"нинг эса, ўз босиб ўтган болалик тарихи, қўрқувлари, хавотирлари хафагарчиликлари ва кутувлари мавжуд.
Демак, қаршингизда турган, муносабатлар субъектини, юқоридаги сифатларини инобатга олишингиз, ўша инсон билан шахслараро муносабат олиб боришингизни осонлаштиради...

"Ички бола"нинг хавотир ва хафагарчиликлари лиммо-лим бўлсачи???

"Ички бола"нинг, болалик тарихи негатив тажрибаларга бой бўлсачи???

912 0 14 1 24

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Айрим психологик травма турлари борки, уларни бир сўз билан ифодалаш мумкин:
"Менга, мени ҳимоя қилиши керак бўлганлар озор берди"...




Лирик чекиниш...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Шундай психологик травмадаги инсонлар борки, улар ўзлари учун эмас, жамият талаби учун яшайдилар.
Яшаш керак бўлгани учун яшашади, турмуш қуриш талаб этилгани сабаб, турмуш қуришади, туғиш зарурати учун туғишади, тириклик учун ейишади, зарурат учун ишлашади, тўйга ёки чойхонага борса, ҳамма қатори мазза қилиб ўтиролмайди ва ҳоказо...

Ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англашмайди, ўз хоҳиш-истакларини изҳор қилишмайди, ҳиссиётларини ҳис қилишолмайди...


Унутманг!
Кечаю-кундуз ва хатто якшанба куни ҳам, дам олмай ишлаган отани, фарзанди (айниқса қиз фарзанд) унутмайди!!!
Бола психикаси анча сезгир, нима етишмаяптганини билади...


Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва баракатуҳ🕊

Юртимиз, хонадонларимизни Аллоҳ тинчлик, барокат ва хайрлар ила сийласин🤲🤲🤲
Фарзандларимиз салоҳиятли, илмли ва доим психологик соғлом бўлишсин🤲🤲🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин
🌷


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Маълумки, заргарлик буюмлардаги 583 ва 585 каби пробалар, бу ўша тақинчоқдаги тилланинг миқдорини билдиради. Яъни, 583 бу ўша буюмда 58,3 % соф олтин ва қолгани бошқа металлар мавжуд дегани. Чунки, олтин табиатан юмшоқ бўлгани боис, қаттиқ ва мукаммал ҳолатда бўлиши учун, бошқа металлар билан мустаҳкамланади.

Ҳудди шу каби, инсон ҳам, ҳар қанча ривожланиш курсларига қатнамасин, китобларга чўмиб, беркиниб олиб ўз устида ишламасин, барибир 100% мукаммал бўлолмайди.
Ахир 100% лик мукаммал инсонни тасаввур қилиш қийин. Учига чиққан перфекционист, педант, ҳаммани ва ҳамма вазиятларни назорат остида ушлайдиган ҳамда бор ресурсларини Идеал Менлигига сарфлаб, ёниб кетса керак...

Аслида инсонлар ҳам, ўз ҳолида 58,3% ликка етиб олиб, қолгани, ҳудди олтин бошқа металлар билан чиқишгани каби, ўз яқинлари, дўстлари ва бошқа одамлар билан, муросаи мадорали шахслараро муносабатни йўлга қўйиб, ўзга инсонлар орқали, камкўсти бўлган фоизларни тўлдириб боргани мақбулдир.
Илло, бошқа инсонлар, бизнинг камчилигимизга ойна кабидир...


Инсоннинг муҳим қарор қабул қилиш вақтидаги ҳолати...

20 last posts shown.