ЭСКИДАН ҚОЛГАН ҚАЛАМ- Қани ўғлуш, дафтарни олиб бир ёзингчи, дедим телефонида бир нарсалар титкилаб ўтирган ўғлимга.
- Мамаа, янами, мен ёзишни ёмон кўраман. Бу мантиқсиз!
- Ээ, нимаси мантиқсиз экан?
- Мана, биз ҳозир компьютерлар билан ишлаймиз, ёзамиз. Қани қачон ўзингиз қўлда ручка билан ёздиз? Нимага ёзишни ўрганаётганимизни тушунмайман. Ахир керакмаску, - дея нолиди ўғлим.
У саккиз ёшда ва 3 синфда ўқийди. Ўқув йили бошланганда олиниши керак бўлган нарсалар ичида:
dolma kalem бор эди. Биз уни
пероли ручка дея таниймиз. Ўзбекча муқобилини эса топа олмадим.
Бундан икки йилча аввал қаердадир бу ручкага кўзим тушди ва: мен ҳам шунақа ручкада ёзиб кўришни истайман. Аммо уни қаердан топа оламан, балки эски нарсалар сотиладиган дўконда бўлар, деган фикрда гугл амакига ёзсам: турли туман, қиммату, арзон турлари чиқиб келсами. Ёнимиздаги дўконга чиқсам у ерда ҳам: мана мен ўша сен ёзишни истаган ручка, деб турибди.
Кейин билсам, бу ручка фақат бизда – Ўзбекистонда бир нави унутилган ва фақат каллиграфия усталари ишталадиган ускуна деб қаралар экан.
Мактабнинг иккинчи қисмида ўғлим ҳар куни қўллари мана шундай рангли рангли келишни бошлади. Сўрасам: синфдошларим билан деярли ҳаммамизни қўлимиз шунақа, деди. Нега, десам, биз
Füller (перьевой ручка) билан ёзяпмиз, деди.
Асримизда турли қалам, туман ручкалар бор экан, бу немисларнинг пероли ручкада ёздириш сабаби нима, дея қидира бошладим.
Топдим!
Пероли ручкада ёзиб кўрган бўлсангиз, у ёзишда алоҳида эҳтиёткорлик ва назоратни талаб қилади. Қўлнинг кичик бир нотўғри ҳаракати ва саҳифа кирланади ваёки хато ёзилади. Шу билан бирга сўзларни оддий ручкадек алғов далғов ёза олмайсиз. Ҳарфларни дона дона, оҳиста ҳаракат билан бир биридан узоқ ҳам яқин ҳам эмас қилиб ёзиш талаб қилинади. Бу боладаги кичик моторика(мелкая моторика)ни ва Ҳуснихатни ривожлантиришга ёрдам берар экан.
Қўл ҳолати ва қадни тик тутишга ҳам фойдали эмиш. Пероли ручкани қаттиқ босиб бўлмайди, ёзатуриб уни ҳис қилишингиз керак, қаттиқ босиш эса ёзишга ҳалал беради. Шунда бу ручка орқали ёзганда қўл чарчамас экан. Қўл чарчаш борасида унчалик ҳам тўғри эмасдиров – чунки айнан мана шу ручка билан ёзсам қўлим чарчайди. Балки бу кўникмам йўқлигидандир...
Маъданий одат Айнан Гермонжонда бу ручка билан ёзиш сифат, зиёлилик ва ёзиш маъданиятига ҳурмат дея талқин қилинар экан. Бу одатни болаларга эмлаш учун ҳамма мактабларда бўлмасада баъзи мактабларда пероли ручкада ёзиш ўргатиларкан.
Диққатни ошириш Пероли ручкада ёзиш кишидан диққат талаб қилгани боис – у болада сабр ва концентрацияни ривожлантиради.
Экология – немисларга экологик маҳсулот десанг, ўзини томдан ташлайди. Ҳазил албатта, аммо бу ручка экология учун нисбатан хавфсиз ва бир неча йил ишлатиш мумкинлиги ҳам унинг фойдасига ишларкан. Чунки бир марталик ручкалар ўрнига пероли ручкани ичини тўлдириб қайта қайта ишлатиш мумкин.
Интизом – пероли ручка билан ёзиш немисларда интизом дея қабул қилинади. Бу болада кейинги ўқув сарҳадларига тайёрлайди ва ўз ишини устаси бўлиш, саранжомликни ўргатишнинг бир поғонаси.
Хуллас, ўғлимни қўлларига қараб: бу услубни бошланиши мени бироз шубҳалантирди.
Аммо ўзим баъзан пероли ручкада ёзсам мазза қилганимни ҳис қиламан.