Икки карра ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор 70 кг вазн тоифасидаги собиқ чемпион америкалик Дастин Порье билан учинчи жанги учун 30 миллион доллардан кўпроқ даромад олган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Бу ҳақда
Макрегор “Boxing Man” Х саҳифасидаги пост остида изоҳ қолдирди.
Маълум бўлишича, яқиндагина Саудияда ўтган бокс оқшомида қатнашган 12 нафар боксчининг умумий гонорари 30,5 миллион долларни ташкил қилган.
Макгрегор бу маълумотни эътибордан четда қолдирмади .
“Агар тўлов маълумотлари аниқ бўлса айтишим мумкинки, мен 2021 йилда UFC октагонидаги сўнгги чиқишим учун бу боксчиларнинг барчасидан кўпроқ пул ишлаб топганман. Менинг чиқишим UFC учун сотилган чипталар ва пуллик трансляциялар бўйича рекорд ўрнатганди”, деб ёзди Макгрегор.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook