4 Mar, 12:53
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, Теmu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
4 Mar, 12:18
“Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, "Наврўз" ва Рамазон ҳайити муносабати билан юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.
4 Mar, 11:20
"Африкаликлар истеъдод жиҳатидан орқада эмас. Улар ҳар қандай мусобақада ғалаба қозониш қобилиятига эга, лекин уларнинг энг яхши футболчилари ўз юртларида эмас, балки дунё бўйлаб тарқалиб, бошқа мамлакатлар шарафини ҳимоя қилишмоқда.Бу гапим кўпчиликка ёқмаслиги мумкин, аммо ФИФА адолатлироқ тизим яратиши керак. Яъни, футболчиларга бошқа мамлакатлар шарафини ҳимоя қилишни тақиқлаш лозим. Бу эса ФИФА мусобақаларида мувозанат яратиб, уни янада рақобатли қилади»Жозе Моуриньо
4 Mar, 11:17
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;▪️пенсия ёшига тўлган педагоглар;Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:
4 Mar, 11:09
Аксарият манбаларда мактаблар атрофида болаларга ҳаёт учун хавфли моддаси бор конфетлар берилаётгани айтилаётган хабарлар тарқалмоқда.Синф раҳбарлар ҳам ота-оналарнинг телеграм каналига бу каби хабарларни ташлаб огоҳликка чақиряпти. Фарзандларимизга асло бегона кимсаларнинг қўлидан нарса олиб емаслик, уларнинг саволларига жавоб бермаслик ва асло улар билан мулоқотга киришмасликни ўргатайлик. Токи, жигарбандларимиз олчоқларнинг тузоғига тушмасин!
4 Mar, 10:59
4 Mar, 10:14
Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 февраль куни чиқарилган аввалги фармонга ўзгартиришлар киритилган бўлиб, унда Хитой учун 10 фоизли божхона тарифлари жорий этилгани баён қилинганди. Трампнинг янги фармонига мувофиқ, ушбу фоиз миқдори энди икки бараварга оширилади ва 20 фоизни ташкил этади.“ХХР ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ инқирозни юмшатиш учун етарли чоралар кўрмаганини инобатга олиб, ижроия фармонининг 14195-сонли ҳужжатининг 2(а) бўлимига ўзгартириш киритилади. Унда “10 фоиз” сўзи олиб ташланиб, ўрнига “20 фоиз” сўзи қўшилади”, дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган фармонда.
4 Mar, 10:08
«Президент тинчликка эътибор қаратаётганини аниқ кўрсатди. Ҳамкорларимиз ҳам шу мақсадга содиқ бўлиши керак. Биз можарони ҳал қилишга ёрдам беришига ишонч ҳосил қилиш учун ёрдамимизни тўхтатмоқдамиз ва қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ёрдам Трамп Украина раҳбарияти тинчликка интилишини намойиш қилаётганига ишонч ҳосил қилмагунча тўхтатилади — дея CNN Оқ уйнинг исми ошкор этилмаган вакили сўзларини келтирди.Таъкидланишича, мудофаа вазири Пит Ҳегсетга паузани амалга ошириш буюрилган.
4 Mar, 09:41
Унга кўра: 8 март (шанба) – Халқаро хотин-қизлар куни;9 март (якшанба) – дам олиш куни;10 март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.Наврўз муносабати билан:21 март (жума) – Наврўз байрами;22 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;23 март (якшанба) – дам олиш куни.
4 Mar, 09:35
III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида кечган қизиқарли ўйинда ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида доғда қолдирди.Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.
4 Mar, 09:29
“Роналдо Назарио ва Роналдиньо Гаучо футбол учун кўп нарса бера олди, улар ўз тарихини қолдирди. Тўғри, мен улардан кўра кўпроқ индивидуал унвонларни қўлга киритганимни айтишим мумкин, лекин иккаласи ҳам Жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган. Қайси бирининг кучлироқлиги муҳим эмас, муҳими улар футболга кўп нарса бера олган”, дейди Роналду.
4 Mar, 09:10
Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 3 март куни Анқарада ўтказилган хорижий мамлакатлар элчилари билан ифтор маросимида сўз очди. Давлат раҳбари ўз нутқида халқаро муаммолар кун тартибидаги асосий мавзуларга тўхталди. “Глобал қарорлар қабул қилиш механизмларининг ўзгарувчан глобал шароитларга мослашиш вақти келди. Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисмини ташкил этувчи мусулмонлар қарор қабул қилиш жараёнларида ўзлари муносиб тарзда намоён бўлишлари керак”, дейди у.
4 Mar, 09:05
Бу ҳақда Макрегор “Boxing Man” Х саҳифасидаги пост остида изоҳ қолдирди.Маълум бўлишича, яқиндагина Саудияда ўтган бокс оқшомида қатнашган 12 нафар боксчининг умумий гонорари 30,5 миллион долларни ташкил қилган.Макгрегор бу маълумотни эътибордан четда қолдирмади .“Агар тўлов маълумотлари аниқ бўлса айтишим мумкинки, мен 2021 йилда UFC октагонидаги сўнгги чиқишим учун бу боксчиларнинг барчасидан кўпроқ пул ишлаб топганман. Менинг чиқишим UFC учун сотилган чипталар ва пуллик трансляциялар бўйича рекорд ўрнатганди”, деб ёзди Макгрегор.
4 Mar, 08:44
Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрь ойидан буён — салкам 7,5 йил давомида Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.
4 Mar, 08:40
Мангейм шаҳрида машина оломон устига ҳайдаган.Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этган. Бу теракт бўлгани тахмин қилинмоқда.
4 Mar, 07:47
Ҳужум оқибатда тўрт киши яраланган. Камида бир киши ҳалок бўлган.Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
4 Mar, 06:36
4 Mar, 05:50
NASA хабарига кўра, АҚШнинг Firefly Aerospace компанияси томонидан ишлаб чиқилган Blue Ghost космик кемаси Ойга қўнишни амалга оширган.Кема Ойнинг кўринадиган томонидаги Кризислар денгизи ҳудудида, Латрайл тоғи яқинида жойлашган ва у ерда 14 кун давомида фаол иш олиб бориши режалаштирилган.
4 Mar, 05:48
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7даража илиқ бўлади.
4 Mar, 05:42
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШ ва Россияга келишувга эришгани, қурбонлар эса, Эрон ва Украина эканини маълум қилди.“Менда аниқ маълумотлар бор. Россия ва АҚШ келишувга эришди. АҚШ Украинани қурбон қилишга, Россия эса Эронни қурбон қилишга рози бўлди. Эрон халқи сотилди. Мен юқори мартабали раҳбарларимизни огоҳлантираман, уруш хавфи бор”, деган у.