31 декабрь куни Тошкент метроси бекатларининг иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Қайд этилишича, метро илк маротаба 31 декабрь соат тонгги 05:00 дан 1 январь соат тунги 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат жадвали юзасидан ҳозирда режавий ишлар амалга оширилмоқда. Бу бўйича кейинроқ қўшимча маълумот тақдим этилади.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook