🔰 Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди
▫️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қўшимча вазифа ва функциялар юкланди. Бу ҳақда президент фармонида эълон қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.
Шунингдек, қарорда туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда аҳолини юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.
Жумладан, аҳоли ер майдонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда "online mahalla" платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш мақсад қилинган.