POP.TUMAN.UZ I Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Наманган вилояти Поп туман ҳокимлигининг расмий канали
Мурожаат учун 👉 @poptumanihokimligi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️ДИҚҚАТ ТЕЗКОР❗️

Поп туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади

Бугун Поп туманидаги 110/10 кВли "Саноатчи" нимстанцияси Т-1 да режали таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бунинг натижасида тумандаги "Анҳор" МФЙ нинг (Завод уйлари Халқаобод шаҳарчаси) кўп-қаватли уйларида соат 09:00 дан кеч соат 17:00 га қадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

✍️@pophokimligi


#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 19 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 19 декабрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

✍️@pophokimligi


Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководителями фармацевтических предприятий.

#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #tashabbuslar

✍️@pophokimligi


Forward from: POP TUMAN.UZ I rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Поп туманидаги дашт ва қаровсиз ерларда иссиқхона ташкил этилиб, юқори ҳосил олинмоқда

✍️@sputnikpop


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташриф буюриб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва кластердаги корхоналар фаолияти билан танишади, соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит научно-производственный фармацевтический кластер “Tashkent Pharma Park”, где ознакомится с деятельностью Агентства по развитию фармацевтической отрасли и предприятий кластера, а также проведет совещание по приоритетным задачам в сфере.

Facebook|Instagram|X


#Kun_tavsiyasi

⚡️Yonib turgan gaz plitasini nazoratsiz qoldirmang!


ТАЪЛИМДА МАХСУС ПЕДАГОГ

Поп тумани ММТБга қарашли умумий ўрта таълим мактаблари, инклюзив таълим синфлари махсус педагогларининг фаолияти натижавийлигини ўрганиш мақсадида "Тўсиқсиз муҳит ва қулай имконият" мавзусида кўргазмали ўқув амалий семинари ўтказилди.

Семинарида махсус педагоглар иш тажрибалари, касбий маҳоратини тайёрлаб келган презентациялари, яратган ўқув методик қўлланмалари, коррекцион машғулотлари орқали намойиш этдилар.

Уларнинг фаолиятларини туман ММТБнинг доимий ҳамкори Ф. Шерматов, туман "Инсон ижтимоий хизматлар" маркази бош мутахассиси D.Тўланбоева, USAID лойиҳасининг "Барча болалар муваффақиятли" лойиҳаси фаслитатори Г.Турсунқулова, 65-мактаб махсус педагоги Ф.Мирзаевалар томонидан атрофлича ўрганилиб, керакли касбий тавсиялар берилди.

✍️@pophokimligi


Forward from: POP TUMAN.UZ I rasmiy
#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔰 Бугун қайси маҳаллаларга чиқинди ташиш машиналари боради?

☑️ Графикка асосан: 18.12.2024

🔹 “Иттифоқ ”
🔹 “Боғ”
🔹 “Қўшминор”
🔹 “Обиҳаёт”
🔹 “Озод”
🔹 “Дўстлик”
🔹 “Анҳор”
🔹 "Истиқбол"
🔹 “Дўстлик”
🔹 "Пахтакор"
🔹 "Келачи"
🔹 "Бодомзор"
🔹 "Тинчлик"
🔹 "Юқори Хонобод"
🔹 "Чортоқ"
🔹 "Шаҳар"
🔹 "Водий"
🔹 "Янгиер"
🔹 "Янгиер"
🔹 "Ифтихор"
🔹 "Туман"

Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларига "Ориф нурли келажак" МЧЖ чиқинди ташиш машиналари бориб, фуқароларнинг маиший чиқиндиларини олиб, қайтадилар.

✍️@sputnikpop


Forward from: POP TUMAN.UZ I rasmiy
#КУЗ_ҚИШ_ШТАБИ

🔥Аҳолини суюлтирилган газ балон билан таъминлаш мақсадида бугун (18.12.2024) Поп туманидаги Сохибкор ва Кенагас маҳаллалари аҳолисига махсус автомашиналарда газ балонлар етказилади.

✍️@sputnikpop


#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 18 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 18 декабрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

✍️@pophokimligi


#anons

Hurmatli yurtdoshlar!

Qamchiq dovonida qo'mondonlik-shtab o‘quv mashqi o‘tkaziladi


Joriy yilning 18-19-dekabr kunlari A-373 “Toshkent-O’sh” avtomobil yo’lining "Qamchiq" dovoni qismida favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi (FVDqT) boshqaruv organlari, kuch va vositalarining dovon hududida "Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish bo‘yicha hamkorlikdagi harakatlari" mavzusida qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqlari o‘tkazilishi rejalashtirilgan.

O‘z navbatida, Favqulodda vaziyatlar vazirligi fuqarolar, bloger va ijtimoiy tarmoq administratorlaridan aholi orasida sarosima ko‘tarmaslik maqsadida, mazkur o‘quv mashqlarini o‘tkazish davridagi amaliy jarayonlarga oid materiallarni noto‘g‘ri talqin qilmaslik, balki mavjud ma'lumot va axborotlardan unumli hamda oqilona foydalanishni so‘rab qoladi.

✍️@pophokimligi


Forward from: POP TUMAN.UZ I rasmiy
❗️ Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб қолиши муносабати обуначиларимизни ис гази ва ёнғин хавфидан огоҳлантирамиз. Улардан ўзингизни ҳимоя қилиш учун қуйидагиларга риоя қилишни сўраб қоламиз:

носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

➖ иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг;

газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;

➖ хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг;

➖ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

➖ газ ускуналарини резина шлангалар орқали уламанг;

➖ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

➖ иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг.

✍️@sputnikpop


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Axborot 24 | Namangan viloyatida tuman-shahar hokimi o‘rinbosarlari uchun o‘quv-seminari tashkil etildi

✍️@pophokimligi


#Тайинлов

Игамбердиев Одилжон Усмон ўғли Наманган вилояти ҳокимлиги ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмаси раҳбари этиб тайинланди. 

О.Игамбердиев 1992 йил  Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий: 2021 йили Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2020 йилда Наманган шаҳар ҳокимлигининг Назорат-мониторинг шўъбаси мутахассиси сифатида бошлаган.

2021-2022 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази бош мутахассиси, 2022-2023 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги “Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази” шўъба бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар Наманган шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси бўлиб фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан амалга оширилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube


❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

✍️@pophokimligi

15 last posts shown.