Forward from: 🌏 POP_SPUTNIK
⚡️Ҳамкорликда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ўқув-семинар ўтказилди.
✍️@sputnikpop
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-ноябрдаги 392-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш учун Поп туман 1-2-сон спорт мактаблари ҳамкорлигида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда жисмоний тарбия ўқитувчиларига Президентимизнинг 392-сонли қарорининг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.
Жисмоний тарбия ўқитувчиларига қулайлик яратиш мақсадида жисмоний тарбия ўқитувчиларини аниқ вазифаси ва ўқувчилар ўртасида қандай мусобақалар уюштириш учун ўқув қўлланмаси тақдим этилди.
✍️@sputnikpop