Батарейкалари "ўтириб" қолаётган "ақлли ҳисоблагич"лар юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ муносабат билдирди
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ мутахассислари томонидан истеъмолчилардаги (“батарейка” ёки алоқадаги муаммо сабаб) алоқага чиқмаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналари (ЭГҲУ) мониторинги юритилиб келинади. Ушбу мониторинг асосида камчилик аниқланган ЭГҲУлар республикадаги 2 мингга яқин маҳалла газчилари томонидан ўрганилиб, муаммолар ҳал этилмоқда. Шу билан бирга истеъмолчиларнинг “батарейка” ёки алоқа сим картаси билан боғлиқ мурожаатлари зудлик билан бартараф этилмоқда.
Қайд этиш керак, истеъмолчиларга ўрнатилган ЭГҲУлар хотираси доимий равишда кўрсаткичларни ҳамда 3 ойлик (90 кунлик) кунлик ва соатлик газ сарфи ҳажмларини сақлаб бориш имконига эга. Турли сабабларга кўра ЭГҲУдаги газ сарфи ҳажмлари маълумотлари ўз вақтида истеъмолчи шахсий ҳисоб рақамига юбориш имкони бўлмаган тақдирда, аниқланган муаммолар бартараф этилганидан сўнг ЭГҲУ хотирасида маълумотлар қайси кунга тегишли бўлса ўша кунга йўналтирилади ва мазкур давр бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Шу ўринда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан вақти-вақти билан ЭГҲУ ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичларни ўзаро солиштиришни тавсия қилади. Кўрсаткичлар ҳақида “Hudud Gaz Taʼminot” мобил иловаси орқали ёки шахсий кабинет орқали маълумот олиш мумкин".
@platformauzb