Forward from: Darveshona
Тилланисонинг "Шакл" китобини ўқиб чиқдим. Тўғрисини айтаман, "Акс" туркумида чиққан 6 та китобдан фақат Тилланикини кутдим ва у энг охирида сотувга чиқди. Биринчи сотиб олган ҳам ман бўламан. Буни нега айтябман, чунки унинг насри манга ёқади. Тўғри, унгача Алишер Файзуллаевнинг "Аждар сайёраси" ни ҳам ўқидим. Лекин унинг ёзганлари сунъийлиги билан бирга 2 карра 2 тўрт бўлади, деган афсонани 2 карра 2 тўрт бўларкан деб ёзиб қўйгандай кўринди. Хўп, кенжаботир экан қахрамон, нима бўпти? Хўп, мастон кампир, илон аждарга айланди, нима? Яъни балки муаллиф хаёлида бу билан нимагадир ишора қилябман, очиб берябман деб ўйлагандир, лекин чиқаролмаган. Масалан "Уроборос" ҳикояси Кафканинг "Кавак" ҳикоясининг ўзи. Ёки "Азизлар" ҳикояси ҳам бир япон ёзувчисининг ҳикоясини эслатди... "Капалаклар қандай яшайди" ҳикояси ҳам умуман воқеалар бир-бирига боғланмай, охирига келиб яна муҳтарам Кафканинг "Эврилиши" каби якун топади... Ваҳоказо. Алишер Файзуллаев насри босма ҳарфларга ўхшайди. Одам эмас, техника ёзаётгандай. Балки замонавий одам шудир? Ман эса эскириб кетгандирман? Қачонлардир қайта ўқий олсам, бошқача фикр келар. Ҳозирча шу.
"Шакл" га қайтсак, уни роман деб эмас, битта яхши эссе сифатида тақдим этса бўларкан деб ўйладим. Тилла табиий ёзади. Айтмоқчиман, ўзидан ўтганларни. Бу асарда ҳам ўзини қолдирса, ихчамлашади. "Шакл" номли эссе. Ичидан тўқималар (Темур, Афина)ни олиб ташлайди, тамом. Фақат ўзини қолдиради. Аслидаям қахрамонларида алохида ҳарактер йўқ. Ҳаммасида ўзи юрибди. Қийналиб ўқидим (асар зўраки ёзилган, сунъий, ўзи ҳис қилмаган матнлар жамланмаси бўлса қийналаман одатда). Китобга тартиб бергунча ҳам қийналишгани аниқ. Улаш қийин кечган воқеаларни, чунки муаллиф бу асарни ҳар ерда, ҳар вақтда узқ-юлуқ ёзгану кейин бирлаштиргандай.
Автобиографик эссе бўларди. Ўзи айтмоқчи 20-25 ёшлардаги қиз ё йигитнинг дин, ота-она, жамият, идиаллар, севги, ҳукумдор кучлар ҳақидаги эски ва янги қарашлари. Бошдан охиргача шу айланиб юради. Идиал, айниқса эркакни ўлдириш, ҳам ирархия ҳам патриархияга қаршилик. Тушундим. Лекин ишонарсиз. Асар муаллиф айтмоқчи бўлганга тескари айтадики: сан эркаксиз ҳечкимсан. Манимча ҳали пишмаган фикрлар.
Ва бу ёзмалар кундалик тутадиган ҳар фикрли одамда бор деб ўйладим. Ҳа, кундалик бу! Кундалик эса узоооқ йиллардан кейин топиб олинса қадрлироқ бўлади...
Юқорида айтганимдек энг кўп "Шакл"ни кутдим. Энди ўйлашимча, кутишдаги иштиёқ билан узоқроқ юришим керак эди. Иштиёқ сўнгач, кутган катта нарсаларим тингач ўқисам яхши эди.