Қаро тунда — Бойсун тоғида
Учта дўстим ёқади гулхан.
Ва гулханнинг тегарасида
Қоронғулик зич тортар бирдан.
Арчаларнинг тинч шохларида
Липиллайди гоҳ нур, гоҳ кеча.
Дараларнинг адоғларида
Тош оралаб, отлар сув кечар,
Хаёл ичра тинч оқар суҳбат —
Савол ухлар, мизғийди жавоб.
Тоғ бағрида тоғларни қўмсаб,
Учта дўстим ичади шароб.
Шаҳардан бу йироқ осмонда
Ҳамма юлдуз порлоғу йирик.
Қорли тоғлар сокин бу онда
Ўсишади осмонни йириб.
Юраклардан кетар изтироб,
Юракларга киради кўклам.
Учта дўстим — уч подшоҳ шу тоб —
Улар мени эслашмайди ҳам.
Учта дўстим ёқади гулхан,
Худди тушдай оқар сўзлари...
Х. Х. Х
ЧОРЛОВ
Қор қўнди дарахтлар кафтига. Боғ-роғ
Кифтида очилди оппоқ гулшанлар.
Тарновга осилди биллурий чироқ,
Йўлкага ташланди тўзғин гиламлар.
Меҳмон келадими? Йўлни кўрсатиб,
Юлдузлар фалакда чирсиллаб ёнди.
Совуқлар соғинчни қўйди уйғотиб,
Қалбимда беуйқу армонинг қолди.
Изиллаб йиғладим:
- Эй, келасанми?
Келгин бемуҳаббат! Беолов! Бечўғ!
Келгин! Изғирин ғам ўртади танни...
Баҳорни кутмагин, баҳоримиз йўқ.
Х. Х. Х
ФОЖИА
Келинг, яшамаймиз энди.
Яшаш чарчатди.
Бир бизми осмонни кўтариб турадиган,
Юлдузларни ёқадиган,
Шеърлар ёзадиган,
“Севаман” деб йиғлайдиган бир бизми?!
Келинг, яшамаймиз.
КУН КЎРАМИЗ энди.
Худо ургандай кун кўрамиз.
Хеч ким бу кунларни кўрмайди.
Бу кўнлар ҳам ҳеч кимни кўрмайди.
Биз эса кўриб ўтирамиз бу кунларни.
“Қандай кун кўраётганларини
Билмайди бу одамлар...”, деб
Йиғлаб ўтирамиз!..
Х. Х. Х
Саҳро — чексиз жондор — мени ютади,
Ютади тўрт тараф — турт тубсиз уммон.
Тундай фожиамни тунлар кутади...
Хавотир ҳоритди. Мен қурдим қўрғон.
Унинг деворлари нақадар баланд!
Тирмашиб ярмига аранг чиқар ой.
Қиличлар синади. Ўқ беради панд.
Бекорга чираниб титранади ёй.
Қўрғон! Ўзим — қўрғон, ҳей, баланд қўрғон!
Собит деворларинг нечун толмайди?
Душман киролмайди сенга ҳеч қачон,
Аммо дўстларим ҳам кира олмайди.
Эркин яшолмадим ёруғ дунёда...
Теграмда, оҳ, қанча қўрғонлар бордир.
Фақат бир ҳикматни билдим зиёда —
Кураш мудом кенгдир, сокинлик тордир.
Фалокат, кириб кел қўрғонларимга
Темир дарвозани йўлдан оздириб...
Кўксимнинг юраксиз томонларидан
Саҳро — чексиз жондор келар бостириб.
Усмон Азим.
@PAYARIQHAYOTI_UZ
Учта дўстим ёқади гулхан.
Ва гулханнинг тегарасида
Қоронғулик зич тортар бирдан.
Арчаларнинг тинч шохларида
Липиллайди гоҳ нур, гоҳ кеча.
Дараларнинг адоғларида
Тош оралаб, отлар сув кечар,
Хаёл ичра тинч оқар суҳбат —
Савол ухлар, мизғийди жавоб.
Тоғ бағрида тоғларни қўмсаб,
Учта дўстим ичади шароб.
Шаҳардан бу йироқ осмонда
Ҳамма юлдуз порлоғу йирик.
Қорли тоғлар сокин бу онда
Ўсишади осмонни йириб.
Юраклардан кетар изтироб,
Юракларга киради кўклам.
Учта дўстим — уч подшоҳ шу тоб —
Улар мени эслашмайди ҳам.
Учта дўстим ёқади гулхан,
Худди тушдай оқар сўзлари...
Х. Х. Х
ЧОРЛОВ
Қор қўнди дарахтлар кафтига. Боғ-роғ
Кифтида очилди оппоқ гулшанлар.
Тарновга осилди биллурий чироқ,
Йўлкага ташланди тўзғин гиламлар.
Меҳмон келадими? Йўлни кўрсатиб,
Юлдузлар фалакда чирсиллаб ёнди.
Совуқлар соғинчни қўйди уйғотиб,
Қалбимда беуйқу армонинг қолди.
Изиллаб йиғладим:
- Эй, келасанми?
Келгин бемуҳаббат! Беолов! Бечўғ!
Келгин! Изғирин ғам ўртади танни...
Баҳорни кутмагин, баҳоримиз йўқ.
Х. Х. Х
ФОЖИА
Келинг, яшамаймиз энди.
Яшаш чарчатди.
Бир бизми осмонни кўтариб турадиган,
Юлдузларни ёқадиган,
Шеърлар ёзадиган,
“Севаман” деб йиғлайдиган бир бизми?!
Келинг, яшамаймиз.
КУН КЎРАМИЗ энди.
Худо ургандай кун кўрамиз.
Хеч ким бу кунларни кўрмайди.
Бу кўнлар ҳам ҳеч кимни кўрмайди.
Биз эса кўриб ўтирамиз бу кунларни.
“Қандай кун кўраётганларини
Билмайди бу одамлар...”, деб
Йиғлаб ўтирамиз!..
Х. Х. Х
Саҳро — чексиз жондор — мени ютади,
Ютади тўрт тараф — турт тубсиз уммон.
Тундай фожиамни тунлар кутади...
Хавотир ҳоритди. Мен қурдим қўрғон.
Унинг деворлари нақадар баланд!
Тирмашиб ярмига аранг чиқар ой.
Қиличлар синади. Ўқ беради панд.
Бекорга чираниб титранади ёй.
Қўрғон! Ўзим — қўрғон, ҳей, баланд қўрғон!
Собит деворларинг нечун толмайди?
Душман киролмайди сенга ҳеч қачон,
Аммо дўстларим ҳам кира олмайди.
Эркин яшолмадим ёруғ дунёда...
Теграмда, оҳ, қанча қўрғонлар бордир.
Фақат бир ҳикматни билдим зиёда —
Кураш мудом кенгдир, сокинлик тордир.
Фалокат, кириб кел қўрғонларимга
Темир дарвозани йўлдан оздириб...
Кўксимнинг юраксиз томонларидан
Саҳро — чексиз жондор келар бостириб.
Усмон Азим.
@PAYARIQHAYOTI_UZ