Телефон китобдан афзал эмас
Пайариқ ахборот – кутубхона марказида ахборот библиография хизмати томонидан фаол китобхонлар иштирокида «Пайариқ ҳаёти» газетасида чоп этилган ижтимоий-иқтисодий янгиликлар, қизиқарли мақолалар юзасидан библиографик шарҳ ташкил этилди.
Иштирокчилар газетада ёритилган мақола ва янгиликлар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Мана, китоб дўконидаман. Камчилик киши китобларга қизиқиш билдираяпти. Аслида китобларнинг нархлари унчалик қиммат эмас. Нотўғри тушунманг, кўпчилик замон зайли экан деб, телефон билан аввора бўлиб қолган. Ваҳоланки, газета ва китоб инсонни маънавий-маърифий жиҳатдан юксалтиради. Теварак атрофда юз бераётган воқеа ҳодисаларга муносабат билдириб, батафсил ахборот беради.
Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ

— Тан олайлик, кўпчилигимиз ана шу телефонни деб, газета ва китоб ўқимай қўйдик, — дейди китобхон Асрор Сафаров. — Кимга қараманг, қўлида телефон. Бекор бўлди дегунча интернет титкилашга тушиб кетади.