Бугунни эртага топиб бўлмайди
Танишимнинг жанозасига бордик. Ҳали олтмиш ёшга ҳам тўлмаган. Ҳокисор, дилкаш одам эди.
Ҳа, ўлим ёш танламайди. Кеча бор одам, бугун йўқ. Эртага яна ким бор-ким йўқ ҳеч ким билмайди. Оила-аъзоларига сабр берсин.
Охирги пайтларда ёш-ёш болалар ҳам «юракни мазаси йўқ» деб шифокорга мурожаат қиладиган бўлди. Сабабини сўрасангиз, ”билмасам, чап тарафим негадир безовта қилаяпти” дейди, қўяди.
Авваллари ана шу бошоғриқ юрак касаллиги асосан қирқ ёшдан ошган кишиларда кузатилган бўлса, бугун унинг ёши анча кичрайгандай.
Юрак ўзи қандай касаллик? Уни даволаш учун нималарга эътибор қаратиш зарур?
— Очиғи, мазкур касаллик бўйича бир кунда 5-6 киши мурожаат қилади, — дейди кардиолог шифокор А. Сиддиқов. — Ачинарлиси, улар орасида йигирма ёшлилари ҳам бор. Шуни аниқ айтишим мумкинки, бу касаллик инсонга ўз-ўзидан келиб қолмайди. Биринчидан, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаган бўлса, иккинчидан меҳнатни пала-партишлик билан олиб борганлигининг оқибатидир бу.
Энди савол туғилиши мумкин. Бундай касалликка чалинмаслик учун нима қилиш керак? Аввало, жисмоний фаолликни тўхтатмаслик лозим. Жисмоний машқларга ҳафтасига 150-180 дақиқа ажратсангиз кифоя. Кўпроқ пиёда юрсангиз, самараси жуда зўр. Юрак ҳамда қон томирларини муҳофазалашда холистерин миқдори ва қон босимини доимо назорат қилиб туриш жуда муҳим. Тамаки чекишни бутунлай унутган маъқул.
Жуда тўғри гаплар. Шундай экан, нега бу олтин қоидага амал қилмаймиз?Агар кўчамизда ёши каттароқ киши югурадиган бўлса, унинг устидан кулиш бўлса қойиллатамиз. "Фалонча қариганда сал анақароқ бўлиб қолибди". Бу нима деган гап ахир? Бизнинг хатомиз қаерда ўзи? Нега унга фарзандимизни қўшмаймиз, ўзимизни-чи? Ахир соғлик биринчи ўринда ўзимизга керак-ку.
Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ

- Мазаси йўқмиди, дея сўрайман укасидан.
- Соғлом. Сопа-соғ эдилар. Кеча куни билан ҳар доимгидек ишда бўлган. Кечқурунги нонуштада бирдан мазам бўлмаяпти деб, хушини йўқотган. Бўлган воқеа шу. Мен етиб келгунимча жони узилган экан. Дийдор қиёматга қолди энди.
- Агар нима бўлган бўлиши мумкин?
- Юракда, юрак. «Мотор» қисиб қолган.