Умримиз йӯлдошлари
(этюд)
Байрам арафасида ҳаммани табриклагингиз келади. Ота-она, ёру- дӯст, бола-чақа, узоқ- яқин, таниш-билиш, қӯйингчи, ҳамма-ҳаммани қутлаймиз, ширин-ширин истаклар билдирамиз, лекин нимагадир ҳар куни ёнимизда, гирдикапалак бӯлиб, ҳатто ӯзининг борлигини ҳам унутиб, пиру- бадавлат оиламизни безаб турган умр йӯлдошимизни қунт қилиб, ӯнглаб табрикламаймиз ҳам. Бозор-ӯчар харажатларини тузаётганимизда, бир чеккасида енгилгина қӯшиб ӯтамиз. Бӯлди. Холбуки ул зот "биздан" бошқача қутлов, ӯзгача сийлов кутади. Қимматбаҳо совға, тирик гул ёки бир яхши рӯмол ҳам ҳадя қилишни, қойиллатмаймиз. Айт, нима десанг ҳам олиб бераман,- деган луқмамизга. "Сиз омон бӯлсангиз, бӯлди,- деса, худди ҳамма истаганини бажаргандай ғӯддайиб кетаверамиз. Тӯғри совға-салом муҳим эмас, эътибор муҳим деймиз, лекин ҳар қандай муҳимни ҳам эсда қоладиган бирон нарса билан мустаҳкамланса ажойиб иш бӯлади - да, ёки шундай эмасми?.
Уларни, умримиз йӯлдошларини фақат 8 - март биланмас, ҳар бир байрамда, қувончли кунларда қутлаб ардоқласак арзийди, чунки оиламиз кӯрки, тинчлиги,барқорорлиги, сизу - бизнинг ишдаги омадимиз, виқор-ла юришимиз, болаларимиз бахти, барча-барчаси шу мунисларимизга боғлиқ. Бу бор гап. Сиз ҳам хурсанд бӯлинг Ер, Сатурн, Меркурий каби планеталарнинг сунъий йӯлдоши бӯлгани каби, сизда ҳам йӯлдош бор, фақат у сунъиймас, ҳақиқийдир, умри боқийдир, сиз учун жонини фидо қиладиган, у чангданмас, музданмас, металданмас - ҳақиқий инсон деб атамиш жисмдан нозил бӯлган.
Азиз юртдошлар, ( гулданда нозик - унданда гӯзал) умримиз йӯлдошлари - соҳиблари, бу сатрларни битишдан биргина мақсад, орбитамизда яъни таъсир доирамизда юрганларимизни ҳамиша яхши кунларда қутлаб юришга, вақт топишга ӯрганайлик, зеро уларнинг муҳаббати ҳаётимизни юритадиган буюк ва инкор қилиб бӯлмас кучдир. 2025 йил ҳаммага қутлуғ келсин.
Сатрлар орасига фикрлар қӯшиш сизнинг тасарруфингизда.
Аброр ХАЛИЛОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ