ЎТГАНЛАР РУҲИ ШОД БЎЛМОҚДА...
Маълумки, инсон умри тугагач унинг дунёдаги сўнгги манзилгоҳи қабр ҳисобланади. Динимизда қабристонларни зиёрат қилиш, ободонлаштиришга тарғиб этилган.
Табиийки, ўтганларни хотирлаш, улар дафн этилган қабристонларни зиёрат қилиш, уларнинг ҳақларига яхши дуолар қилиш ва ушбу масканларни обод қилиш ҳам фарз ҳам қарз. Қабристон зиёрати кўнгилни юмшатади, виждонни уйғотади, қалбдаги ёмонликларни бартараф этади.
Дунёдан ўтган аждодларимиз, қариндош уруғларимиз дафн этилган қабристонларга бориб, уларнинг ҳақларига Қуръон тиловати ва дуолар қилишимизда, нафақат қабристон аҳллари баҳраманд бўлади балки бунда биз тириклар учун ҳам, жуда кўп руҳий манфаатлар бор.
Туманимиз мутасаддилари бошчилигида аждодларимиз қўним топган қабристонларнинг обод бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Туманимиздаги“Фидокор” маҳалласига қарашли "Оқтош ота" қабристонида 23-24-ноябрь кунлари ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Қабристон атрофига 150тупдан ортиқ повлония ва манзарали дарахтлар шунингдек қабристон ичкарисидаги йўлакчалар атрофига 80тупдан ортиқ арча кўчатлари ҳомий тадбиркорлар ҳисобидан олиб келиниб, экилди.Экилган арчани суғориш учун 300 метр масофадан артизан суви тортилиб келинди.Бу ишларни амалга оширишда аввало шу қабристонга қарашли бўлган фуқоралар меҳнати самарали бўлди.
Яна 150 туп повлония дарахти экиш учун ер шудгор қилиниб, ариқлари олиниб, тахтлаб қўйилди. Бу ишларни амалга оширишда Сафар ака Нормўминов, Сафар Исаев, Исломбек Болматов,Самариддин Раҳмонов, Абдумажид Болиев ва қабристон қоровули Ғаффор Болиевлар фаоллик кўрсатиб, ишларни тўғри ташкил этишдилар.
—Шу йили ёзда ҳам 300 метр бетон йўлакчалар қуйилиб, анжомлар турадиган махсус хона ҳам қурилиб битказилган эди. Ҳали ободонлаштиришда қиладиган ишларимиз бисёр, фақатгина бизнинг маҳалла аҳли, қабристонга тегишли инсонлар қўллаб-қувватлаб туришса, кўпгина ижобий ишларни амалга оширамиз. Бу ишларни амалга оширишда маблағ жиҳатдан амалий ёрдам қилган барча фуқароларимизга ўз миннадорчилигимизни билдирамиз, — дейди маҳалла оқсоқолларидан Сафар ака Нормўминов.
Суннат МУҲАММЕДОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ