“КИЧИК ОТА”
Бир мақоламда акамлар отамнинг бюстини ясатиб, (ота-она уйимиз) меҳрли уйимизнинг кириш қисмининг баланд жойига ўрнатиб қўйган деб ёзган эдим. Ўша материалимни Шаҳрисабз шаҳрида яшаётган филолог синглимга жўнатсам, у қариндошлар каналига ташлабди.Уни ўқиб кўрган Бахтиёр укам ва унинг турмуш ўртоғи, отамнинг бюсти билан тушган “кичик ота” Аҳад Примовнинг суратини каналга ташлабди. Бюст айнан отамнинг қуйиб қўйган ўзи бўлмаса ҳам, ҳайкалтарош барибир отамга ўхшата олган. Ҳайкалтарош, ҳайкалтарошда.Отамнинг бюсти қуйиб қўйгандек “кичик ота”га ўхшашини қаранг, эй Худо ўхшашини қаранг, бекорга бунча отамнинг исми, фамилияси пешонасига ёзилмаган экан, деган хаёлга бордим.Ҳозир ҳамма жўнатма маълумот бир пасда телефонларимизда пайдо бўлади. Ўз аксини топади.Телефон тезкор маълумотларни етказишда энг қулай восита.
Дарҳақиқат,отамнинг исми ва фамилиясини олган, унга ота-онаси бобосининг исмини қўйган, укам Бахтиёрнинг кичик ўғли Сардорнинг ўғилчаси.Туғишган ака-укаларимнинг, невараларининг ҳаммасини яхши кўраман.Бироқ, отамнинг исми қўйилган Сардор укамнинг ўғлини кўрсам, доимо отам кўз олдимда намоён бўлади.Уни ич-ичимдан чинакамига яхши кўраман.”Кичик ота”деб ҳамма уни эркалатади.Илоҳим унинг ҳам авлодлари отам каби пиру бадавлат, болалари қобилу-фозил инсонлар бўлишини, отамнинг ёшидан ҳам ўтиб юришларини тилаб қоламан.
Жибак АҲАДОВА.
@PAYARIQHAYOTI_UZ