Муаммонинг илдизи қаерда?
Ижтимоий тармоқларда кўзим тушиб қолди. Унда бир гуруҳ ўқувчилар бир-бири билан ёқалашиб, жанжаллашаётганлиги ҳақидаги ҳолат акс этган. Ё тавба. Шундай замонда-я. Бу нима деган гап ахир?
Давлатимизнинг ёшлардан умиди шуми энди? Танловларда «Мен шунга қодирман, олий ўқув юртида мана бундай ўқийман» дейиш ўрнига ана шу бўлмағур қилиқлари билан кимга ибрат бўлаяптилар? Муаммонинг илдизи қаерда ўзи?
Тан олайлик, кўпчилигимиз фарзандимизнинг синф раҳбари ким эканлигини ҳам билмаймиз. Йилда бир марта бўладиган ота-оналар мажлисига боришни ор биладиганлар бор. Ғийбат бўлса, истаганча. “Муаллимлар ўқитмайди, шароит ҳам шунга яраша” деб. Фарзандингиз дарсда яхши иштирок этмаса, китоб ўқимаса ўқитувчи айбдорми? Ғўддайиш бўлса қойиллатамиз. “Фарзандим тадбиркорлик қилиб, шунча пул топаяпти”. Унинг маънавий озуқаси, тарбияси билан ишимиз йўқ. Қаранг, кўринг, ҳозир ёшлар орасида ҳам жиноятлар бўлаяпти. Албатта, буларнинг таг замирида тарбиясизлик, билимсизлик масаласи ётибди-ку. Ота фарзандининг ўқиши билан, юриш-туриши билан шуғулланмаса, айтинг у нима қилсин?
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳар биримиз ёшлигимиздан маънавият, маърифатга эътибор беришга ўрганайлик. Фарзандларимизни китоб дўконларига, кутубхоналарга етаклаб борайлик.
Дилфуза ЗОКИРОВА,
20 – мактаб директори.
@PAYARIQHAYOTI_UZ