Қизларимизни кеч турмушга чиқишидан хавотир олмаслик ҳақида.
Яқинда атрофда биз билган, таниган, кеч турмушга чиққан қизлар ҳақида гаплашиб қолдик. Кеч деганда 25 ёшдан кейин турмушга чиққанларни назарга тутяпмиз. Орасида 34 ёшда турмушга чиққанлар ҳам бор. Биз таниганлар аксари камида магистратурани ўқиган, кенг дунёқарашли қизлар. Эътибор берсак, улар оилада ўртача оилалардан анча бахтли экан.
Сабабларини таҳмин қилдик:
а) бу қизларда дунёқараш ўртача контингентдан анча кучли, ўқиш ва ҳаётий тажриба дунёқарашни шакллантирган;
б) уйидагилар мажбурлагани учун эмас, оила қуришга тайёр бўлиб турмуш қурган. Шу томондан оилани кўпроқ қадрлайди;
c) ҳаётий тажриба сабаб муаммоларга нисбатан совуқроқ қарай олади. Умуман шахс сифатида кўпроқ шаклланган;
д) бунақа қизларга одатда кучли аёллардан қўрқмайдиган, ўзи ҳам характер жиҳатдан кучли бўлган, уларни қабул қилиб биладиган эркаклар уйланади. Натижада бу қизларга шахс сифатида кучлироқ эркаклар насиб этади. Биз билганларга эътибор берсак, аксарининг турмуш ўртоғи ўқиш, карьерада ёки бизнесда катта ютуқларга эришган.
Эътибор берсак, биз билган кенг дунёқарашли кеч турмушга чиққан бирор қиз мажбурликдан оила керак бўлгани учун турмушга чиқмаган, ҳаммаси кеч оила қуриб, лекин молиявий томондан анча оёққа турганлиги учун яхшироқ яшаб кетишган.
Шу учун ҳам кеч турмушга чиқиш ёки кеч уйланиш муаммо эмас. Одам имкони борича ўзига, шахсий ривожига инвестиция қилавериши керак. Бу келажакдаги оиласи ва фарзандлари учун ҳам фойдали бўлади. Ота-оналар ҳам қиз фарзандини шошириб ҳали 20га етмасдан турмушга бергандан кўра, уларни таълимига инвестиция қилса яхши бўларди деб ўйлайман.
Фируз Аллаев