Mustaqillik Mahalla


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
🔺ENG FAOL SEKTOR RAHBARI (1-SEKTORLAR KESIMIDA)🔺

📣Samarqand viloyati shahar/tumanlararo eng faol Sektor rahbarini fuqarolar ovozi aniqlab beradi, sizlardan ularning olib borayotgan faoliyatiga baho berishingizni so’rab qolamiz.

⚡️Eng faol shahar/tuman Sektor rahbariga ovoz bering!

So’rovnoma 1 hafta davom etadi hamda 29-noyabr kuni 23:00 da faol Sektor rahbari aniqlanib munosib taqdirlanadi.

🔹OVOZ BERISH:⤵️

https://t.me/SamarqandTezkor/758
https://t.me/SamarqandTezkor/758


Forward from: PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
#Adliya_xabari

Payariq tuman 1-son FHDY bo‘limi 25-noyabrdan tuman Davlat xizmatlari markazida faoliyat yuritadi


Avval ham FHDY bo‘limlari fuqarolarga qulaylik yaratish maqsadida DXM binolariga joylashtirilayotgani haqida xabar bergandik.

❗Endilikda Payariq tuman 1-son FHDY bo‘limi ham tuman Davlat xizmatlari markazi binosida ish boshladi. Tug‘ilish, nikoh, o‘lim va ajrim bilan bog‘liq masalalarda endi fuqarolar markaz binosiga borishlari kifoya.

🔸Bitta binoda faoliyat yuritayotgan adliya bo‘limi, davlat xizmatlari markazi, FHDY bo‘limi, Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi huquqiy muammolari bilan kelayotgan aholiga ushbu to‘rt organ xizmatlaridan bir vaqtning o‘zida foydalanish imkonini tug‘diradi.

Sizga qulaylik yaratishdan mamnunmiz!


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин

Ўзбекистон ҳукумати 2025 йилда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш ҳақи юқори бўлган мамлакатларга ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/85457740

Kun.uz расмий канали


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди

18 ноябр куни Бахмал туманида Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли опа-сингилни уриб кетди. Қизалоқлар воқеа жойидаёқ жон беришди. Гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи маст ҳолда бошқа бир автомобил билан пойга ўйнаган. Ҳодиса вақтида унинг тезлиги соатига 130 км чамасида бўлгани айтилмоқда. Қизалоқларнинг отаси ҳам 4 йил муқаддам автоҳалокатдан вафот этган эди.

👉 https://kun.uz/kr/40537376

Kun.uz расмий канали




Суратдаги стулчаларни ўтган хафта қишлоқ жойдаги бир дафн маросимида, қабристонда кўрдим. Қор, ёмғир ёки ер лой бўлганда ёши катталар ёхуд чўккалаб ўтиришга жисмонан имконияти йўқлар учун жуда қўлай ясашибди, барака топишсин. Стулчалар жуда мустахкам ясалган бўлиб, икки хил рангда, ярми қизил бўёқ билан рангланган бўлса, қолган ярми лак суртилган. Ўзимизда хам шуни ташкил қилсак бўларканку! деган хаёл ўтди.

Сиз қандай фикрдасиз?


ТАЪЗИЯ

 "МУСТАҚИЛЛИК" МАХАЛЛАСИДА  ЯШАГАН УЗОҚ ЙИЛЛАР ЎҚИТУВЧИ БЎЛИБ ИШЛАГАН ХОЖИ АСТАНОВ САМАНДАР БОБО 87 ЁШДА ВАФОТ ЭТДИ. 


(Жоназоси Гўзал масаласидаги ўғли Отабек аканинг уйида ўқилади.)

ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН!

       ЖОНАЗОСИ БУГУН 21 НОЯБР КУНИ  СОАТ 16-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Ўлим биз ўйлаганчалик узоқда эмас...
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра, ўзимизга қайтарилурсизлар.

Анкабут сураси 57-оят.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
ИТ УРУҒИДЕК КЎПАЙИБ КЕТГАН “ШАНТАЖЧИЛАР”
ёҳуд “боқимандалар”нинг ширин ҳаёти!
Тўғриси, бировнинг шаънига ёки қадр-қимматига тегиш ниятимиз йўқ. Лекин, бу ҳолатга жим туриб, қараб ва чидаб бўлмай қоляпти. Мақсадимиз, ҳақиқий эҳтиёжманд, етим-есирни, бева-бечораларнинг ҳаққини еб кетаётган бундай қип-қизил боқимандаларни эл-юрт ҳукмига ҳавола қилиш, токи бошқа “шатнажчи”ларга ҳам дарс бўлсин.
Бир тасаввур қилинг-а, етти мучали соғ “бу”ларнинг ҳар бирига сал кам 100 млн.дан маблағ сарф қилинган. Бирига – текин уй, бирига – ремонт...Қандай каромати учун? Ҳақиқий ёрдамга муҳтож камбағалга эса - “тешик кулчанинг тешиги”!
Шундан келиб чиқиб табиий савол туғилади – нега давлат бюджет пулини ишониб топшириб қўйган бу “масъул”лар вазиятни шу даражага олиб келиб қўйди, гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек. Ёки “еб қўйган, ё тили қисиқ жойи борми”? Ёки бу “шанташчи”лар билан курашишга “дух”лари етмаяптими?
Бу масалалар ҳали ҳар томонлама чуқур текширилади, керакли чоралар кўрилади.


📌Нафас сиқиши ва сурункали аллергик касалликлари бўлган беморлар ва бошқалар номида
        ИЛТИМОСНОМА

Яшаб турган заминимиз ер, сув ва хаводан ташкил топган барча табиат Аллохнинг мулки бўлиб, улар бизга фойдаланиш учун топшириб қўйилган Аллохнинг омонатидир.

    Кўплаб фуқароларимиз дарахтларидан тушган баргларни ёқиш билан атрофни тозалаган киши бўлмоқда. Ўзи шундоғам етишмаётган кислород сабаб одамлар бўғилиб нафаси қисиб, ҳамма учун текинга фойдаланаётган бир нафаслик ҳавога муҳтож бўлмоқда.

   Барг ва хазонлар уюмининг ёқилиши натижасида атмосфера хавосига ис гази, углерод оксиди ажралиб чиқиб, нафас сиқишига ва сурункали аллергик касалликларни хуружларига сабаб бўлади.

   Хурматли махалладошлар, тумандошлар, сизлардан илтимос  барг хазонларини ёқиб атрофдагиларга зарар келтирманг.

🖊Илтимос билан Мустақиллик махалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ. Қосимов




Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпаяётгани айтилди

Ўзбекистонда ёшларнинг наркоманияга ружу қўйиши бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда, шунингдек, ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти.

👉 https://kun.uz/kr/28788061

Kun.uz расмий канали


Forward from: Qoraxabar - Tezkor xabarlar | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Шунчаки_дахшат

Хитойликлар тоғни учига шунақа кўприк қуришибди, кўприк узунлиги 30 километр

Шу хабарни ўқиб кетаётиб йўлда дақ этиб ямага тушдим, жуда алам қилди...


👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!


Махалламизда алимент тўламасдан юрган ота 15 суткага қамалиб қайтиб келди. Хозирда қамоқдан келган отадан Мажбурий буюро ундириш чораларини кўрмоқда. Яна 5 нафар фуқаромиз мажбурий бюро томонидан ундурувга қўйилган. Илтимос фарзандингиз учун алимент тўловларни тўлашни ортга сурмайлик.


Ишга қабул қилинади.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода зўравонлар ўзбек тилида гапиради, аммо воқеа Ўзбекистонда бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс бир неча ёш болани хивчин билан савалаётгани акс этган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида олингани аниқланди.

Вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш учун Россия кетгани, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учрагани маълум бўлди. Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, пункт аҳолисининг қарийб 70-75 фоизини ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

https://kun.uz/kr/04792705


Эртага 17.11.2024 йил пайариқ шахрида жойлашган ГЎЗАЛ-МУСТАҚИЛЛИК-А НАВОИЙ хамда ТОХИРШАЙХ мфй МОЙЛИТЕПА қишлоқларида куз қиш мавсумини бе талофат ўтказиш мақсадида соат 9-30 дан 15°° гача ушбу махалла худудларида электр энергиядан вақтинчалик узилиш бўлади дарахт шохларини кесиш ишлари олиб борилади


ТАЪЗИЯ

 "ФИДОКОР" МАХАЛЛАСИДА  ЯШАГАН УЗОҚ ЙИЛЛАР ЎҚИТУВЧИ БЎЛИБ ИШЛАГАН ОМОН ЗОКИРОВ 84 ЁШДА ВАФОТ ЭТДИ. 

ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН!

       ЖОНАЗОСИ ЭРТАГА 17 НОЯБР КУНИ  СОАТ 11-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Ўлим биз ўйлаганчалик узоқда эмас...
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра, ўзимизга қайтарилурсизлар.

Анкабут сураси 57-оят.

20 last posts shown.