#Табрик
⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги
Азиз аёллар! Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!
Сўзим аввалида барчангизни баҳорнинг энг нафис айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этаман.
Сиз мунис аёллар бизни доимо одамийлик, олийжаноблик сари чорлашингизни, садоқат, меҳр-муҳаббатингиз ва заҳматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Шу ҳақида гап кетганда, халқимизда “Жаннат оналар оёғи остида” – деган нақл хаёлимизда ўтади. Гўзаллик ва нафосат айёмида истардимки, ҳар бир инсон ҳаёти давомида аёлга – онаси, синглиси, опа ва қизи каби қарасин ва эъзозласин.
Кейинги йилларда юртимизда муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг маънавиятини, кийиниш маданиятини юксалтириш, оилаларнинг мустаҳкам бўлишида тизимли ишлар олиб борилаётганлигини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Албатта, барча саъй-ҳаракатлар замирида халқимиздаги аёлни ҳамиша қадрлашдек бетакрор ва буюк қадрият ўз аксини топиб келмоқда.
Аслида оила юмушлари, фарзандлар таълим-тарбияси ва ҳаёт ташвишларидан ортиб, халқимизни оғирини енгил қилиш учун турли ташкилотларда ҳалол меҳнат қилиб, садоқатини намоён этиб келаётган аёлларимизни ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча эътироф этсак, шунча оз!
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈
👉 @PARKENT_TONGI