#Долзарб
⚡️⚡️⚡️ Туманимизда “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Шу кунларда Паркент туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Хавфсиз ҳудуд" махсус профилактик тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Биласиз, туманимиз йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш долзарб вазифа ҳисобланади.
Сир эмаски, айрим ҳолатларда тун вақтида турли кафе ва ошхоналарда спиртли ичимлик ичган бўлсада, автомобилни бошқаришни оддий қабул қиладиган ҳайдовчилар ҳам учраб туради.
Бундай масъулиятсизлик оқибатида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлиш хавфи ортиб кетади.
Содда қилиб айтганда оғир оқибатдаги авариялар келиб чиқиши ҳеч гап эмас.
Энг ёмони бунда инсон умрига зомин бўлиш даражасидаги кўнгилсизликлар содир этилиши мумкин.
Мана шундай нохуш вазиятларини олдини олиш учун тунда ҳам махсус профилактик тадбирларини ўтказиб бориш ўз самарасини беради.
Шу боис, туман ИИБ ЙҲХБ бўлими томонидан тунги рейд тадбирлари ўтказилиб, соҳа ходимлари ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб боришмоқда.
Паркент туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подполковник Дилшод Ҳалиловнинг маълумот беришича тунги рейд тадбирлари давом этади.
👉 @PARKENT_TONGI