#Инсон_қадри
⚡️⚡️⚡️Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Бугун туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ҳокимлик биносида ўтказилган қабулда туманимизнинг давлат ва жамоат бошлиқлари иштирок этди.
Унда уй-жой олиш масаласи ҳақида мурожаат кўп бўлди.
Ҳоким шу ҳақидаги мурожаатларга "Паркентсой" бўйида қурилаётган кўп қаватли уйларни тавсия қилди.
Сардор Исоқулов аҳоли учун арзон нархларда қурилаётган уйларни банкларнинг имтиёзли кредити асосида 20 йилга ойлик тўлови пасайиб бориш шарти билан олиш мумкинлигини маълум қилди.
Қабулда уй-жой таъмири масаласида ёрдам сўраганлар ҳам бўлди. Ҳоким чиндан ҳам оғир шароитдаги оила аъзосининг мурожаатини қаноатлантирди.
Саломатлиги туфайли оғир шароитга тушиб қолганларнинг даволаниш масаласида қилган мурожаатларини ҳам рад этмади.
Очиқ ва самимий кечган мулоқотларда ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш, саломатликни тиклаш ҳамда тадбиркорлик соҳаларига оид мурожаатлар бўлди.
👉 @PARKENT_TONGI