Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб юборди
Кеча, 14 ноябрь куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида ҳаракатланиб юрган автобус вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, воқеа тахминан соат 08:00 ларда "Камолиддин Беҳзод" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Ф.С. "Isuzu" русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram