Мирзиёев Сирдарё вилояти ҳокимини ишдан олдиКеча, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати
маълум қилди. Қайд этилишича, айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани танқид қилинган. Шунингдек, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари ҳамда Оҳангарон шаҳри ҳокимларига ҳайфсан берилган.
«Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг
Telegram |
Youtube |
Facebook |
Instagram