Бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг олдиларига келиб:
— Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапирди, — деди.
Ҳасан Басрий ҳазратлари сўрадилар:
— Қачон?
— Бугун.
— Қаерда?
— Уйида.
— Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
— Зиёфатга борувдим.
— Зиёфатда нима единг?
У киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий ҳазратлари дедилар:
— У одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан!
Шу тарзда, ғийбатга қулоқ тутган кишини ҳам ғийбатчи деб билиб, уни даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
https://t.me/oxunbobooficial