Oxun bobo markaziy masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Xorazm viloyati, Urganch shahar, "Oxun bobo" markaziy masjidi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma_suhbati #jamiyat #isrof
🗣 Мавзу: ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК ВА ИСРОФГАРЧИЛИК

🎙 Исомиддин домла МуҳиддиновТошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУ ДУНЁНИНГ ИККИ ЗИЙНАТИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#ХУШХАБАР

“РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИНИНГ ТЎЛДИРИЛГАН НАШРИ ЧОП ЭТИЛДИ!


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли китоб халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган эди. Эндиликда ушбу китоб янги маълумотлар билан бойитилган ҳолда қайта тўлдирилган нашри чоп этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво китобларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 222 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar


• Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади.
• Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади.
• Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ


ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ХУЛҚИМИЗ ҚАЙ ДАРАЖАДА?
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:''Қиёмат кунида мўминнинг тарозусида гўзал хулқдан кўра оғирроқ бирон-бир нарса бўлмайди''. Чунки, гўзал хулқ жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишга сабаб бўладиган жиҳатларнинг энг улуғидир. Бу ҳақида Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: ''Албатта, сизларнинг менга муҳаббатлироқларингиз ва қиёмат кунида менга яқин бўладиганингиз, хулқи гўзал бўлганларингиздир''. Танамизга бир ўйлаб кўрсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлишдан ўзга бахт, саодат борми? Алалхусус, қиёмат кунида. Чунки у кунни қандайин оғирлигини биламиз. Мана шундай оғир кунда сизга далда бериб турадиган энг яқинингиз Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсалар, бундан ортиқ бахт бўлиши мумкинми?! Шунинг учун, барчамиз бел боғлаб, хулқимизни гўзал қилайлик. Ўзгалар биздан озор топмасин. Қалбимизни турли иллатлардан поклаб, яхшилик, гўзаллик уруғини экайлик. Токи, Роббимиз ҳузурига борганимизда, ҳижолатда қолмасдан, жаннат сари одим ташлайлик.
Бугунги кунда интернет оламига назар солсак, хулқимиз қай даражада аянчли эканига гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ҳусни хулқ мавзусига ижтимоий тармоқлардаги мулоқотларимизда жуда муҳтожмиз. Айниқса, айрим ёшлар ҳаётда ўзларини одобли тутсаларда, ижтимоий тармоқларда мутлақо ўзгача хулқда бўлишлари ачинарли ҳол. Ўзаро ёзишма ва мулоқотларда бировларни ҳақорат қилиш, камситиш, инсонларни ғийбат қилиб, обрўсизлантириш оддий ҳолга айланмоқда. Аслида, шариатимизга кўра “Ал-мактуб – кал-махтуб” яъни, “Ёзилган сўз – айтилган гап билан баробар” деган қоида бор. Қолаверса, инсонда самимият бўлмаслиги унда нифоқнинг аломати борлигидан дарак беради. Шунинг учун мусулмон киши ҳар-бир гап-сўзини ўйлаб ёзиши, ғийбат ва бўҳтон ҳамда ўзгаларга қўполлик ва зулмдан жуда эҳтиёт бўлиши зарур. Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин!


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши гуноҳ иш қилса, қалбида бир қора нуқта пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, у гуноҳдан бутунлай қайтса, истиғфор айтса, қалби покланади. Агар (гуноҳни) зиёда қилса, (қалбидаги қора ҳам) зиёда бўлади. Мана шу Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда зикр қилган моғордир. «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир», дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

https://t.me/oxunbobooficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
20 январь, 2025
20 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/oxunbobooficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ ЗОҲИРГА ҚАРАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таоло:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар.
Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир!

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...

Биз Сизлардан шуни илтимос қиламизки, жаннатда бизни тополмасангиз, бир маротаба бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсак, биз ҳақимизда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, бизни эслаб қўйинглар!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  https://t.me/oxunbobooficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐

🍃 Хайрли тонг! 🍃

Каналга аъзо бўлиш: 👇
https://t.me/oxunbobooficial


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН МАЗҲАБЛАР ТЎРТТА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi №25

📚МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ НИМАДА?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКНИ ЎЗИНГДАН БОШЛА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!

https://t.me/oxunbobooficial


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
18 январь, 2025
18 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/oxunbobooficial


17.01.2025 йил. Урганч шахар Охун бобо масжида жума шукухи.



19 last posts shown.