Koʻngil ozodadur...


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Yosh ijodkor Otabek Bakirovning kundalik qaydlar sahifasi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


​​ОЙБЕК АКБАРОВНИНГ "ГУЛДАҲАН" КИТОБИДАН ТАГИГА ЧИЗИБ ЎҚИГАНЛАРИМ

Оқ йўл тилаб, сенга қўл силтаб қолгум,
Омон бор, манзилга тушмасидан кеч.
Ранжима, сўз айтмай тишлаб қолсам мум,
Авваллар айрилиб кўрмаганман ҳеч.
*
Эй сабрим, гуллайвер ўрикка ўхшаб,
Чечаклар очавер ёғса ҳамки қор.
Қиш ҳам бўлди мана умрини яшаб,
Мурувват айласа келгайдир баҳор.
*
Вужудим ўртаниб тортаман фиғон,
Соғиндим, жонгинам, айтақол, сен-чи?
Ўлим деб аталган муқаррар жонон,
Келиб қолмасайди сендан биринчи.
*
Хатларингга сингган атринг ифори...
*
Яна кўчанг томон қўяман қадам,
Фарқ этмай тонгми, шом, куз, қишлигини.
Қани эди, билса бирорта одам,
Бу кўча қалбингга элтишлигини.
*
Арзимайман, рост арзимасман,
Сени ҳатто хаёл қилишга.
Бу ёзиққа лек розимасман,
Ҳаққим бор-ку бахтли бўлишга.
*
"Мени унут" дединг, аммо наилож,
Ёдимга тушасан юрак урганда...
*
Ўша кундан буён юрагим тинди,
Ишонманг кўксимнинг "дук-дук"ларига.
Дилимнинг энг сўнгги ноласин энди,
Қўшинг "Сараҳбори Бузрук"ларига.
*
Шайтон кимлигини англадим, чунон,
Хурсандман сен билан танишганимдан.
*
Ошиқман, севмоқдан сира толмаган,
Садоқат яшнатсин, гулим, боғингни.
Сени ўпмоқликка ҳаққим қолмаган,
Майлими бир ўпсам қизалоғингни?
*
Эсимда, болалик барқ урган кунда
"Музқаймоқ" деб йиғлаб кўзларим ишса,
Пулим йўқ, дейишга орланиб шунда
Дегансиз "Хўп, болам, қулупной пишса"...
*
Майли, севма, ёқтирма зинҳор,
Барчасини тақдирга йўйгин.
Илтимосим сендан, эй дилдор,
Фақат сени севишга қўйгин.
*
Тўппа-тўғри, йиғлаганинг йўқ,
Кипригингга шудринг тушибди.

Ойбек АКБАРОВ


Дунёсида кўзлар оч.
Тўйдиролмай ҳайрон мен.
Дилга ишқи Оллоҳни ўйдиролмай ҳайрон мен.
Димоқлари осмон бу болалар пардай тўзғин,
Оёқларини ерга қўйдиролмай ҳайрон мен.


Ҳалима Худойбердиева


#Туғилган_кун

Маматқул Ҳазратқулов 78 ёшни қаршилади. Устоз адиб, муҳаррир ва журналистни таваллуд куни билан табриклаймиз!

Суратда (ўнгдан): Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, Маматқул Ҳазратқулов ва Хайриддин Султонов.

Фото: Xabar.uz


​​#Туғилган_кун

УЗОҚНИ КЎЗЛАГАН ҚИЗ

"Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳасининг энг бахтли вакилалари Анора Абдурашидова ҳамда Зилола Ҳакимжоновадир.

Энг кичик ходимлар бўлган қизлар устозлардан энг кўп билимни олмоқда. Табиийки, даккилар ҳам шунга яраша. Ўтган йиллар мобайнида улар Беҳзод Қобулов, Нигора Ўролова, Абдулазиз Мусаев, Дилшода Аннаева, Малоҳат Йўлчиева, Отабек Турсунқулов, Бахтиёр Қурбонов, Мирзоозод Мирзонеъматов каби ижодкорлардан матн, фото, видео билан ишлаш, ижтимоий тармоқларда тарғибот қилиш сирини ўрганди.

Бугунга келиб, ёш бўлишса ҳам лойиҳанинг асосий устунларидан бирига айланиб боришмоқда. Ақл ёшда эмас бошда, дейишади-ку.


Ана шундай олтин бошлардан бири Музайяна Алавия юрти бўлмиш Пискент қизи Зилола Ҳакимжоновадир. Бир асрнинг бешдан бирини ортда қолдираётган ҳамкасбимиз бугун ёзма ва оғзаки нутқини сайқаллаб бормоқда. Бу борада қатор ютуқларга ҳам эришди.

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талаба бўлса ҳам аллақачон тайёр кадр.

Зилолани ҳали болалик маъсумлиги тарк этмаган. Юрагида кўз очган ёшлик чашмасининг манбаси ҳамон ўша болаликдир. Умид қиламизки, бу зилоллик эгасини бир умр тарк этмайди. Зеро, ижодда поклик ва самимийлик муҳим ўрин тутади.

Зилола айрим тенгдошлари журналистикада нима қилишни билмай, боши қотиб турган пайтда кўп ишларни қотириб ташлади.

Тилак. Ҳамкасбимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, янги ижодий парвоз завқини тилаймиз!

@OtabekBaxtiyor


Бир постни ўчирдим. Аллоҳ ҳаммамизга инсоф берсин. Дунё моли дунёда қолур.


Ҳалима Аҳмедова


Энди мени тинч қўй, йўлимдан қочгин,
Мени енгиш сенга бўлмайди осон.
Ахир менинг каби девоналарга
Худо меҳрибондир, худо меҳрибон.

Ҳалима Аҳмедова


Нечун бу тонг дилда хазон жилмайди...

Ҳалима Аҳмедова


Аммо, ҳозир енгилсам гар,
Ютқазсам агар,
Қайда қолар менинг ўша Ҳалималигим.

Ҳалима Аҳмедова


Ёдингдами, кўнглимизнинг туғилган куни?!

Ҳалима Аҳмедова


Исминг куйлагандим қушлар тилида,
Гул унди бўғзимдан забонимгача.

Ҳалима Аҳмедова


Йиғласам, йиғимда осмон кўринса...

Ҳалима Аҳмедова


Бир қуш бўлсам, қанотлари зумрад бўлсам,
Санинг розинг кўмилган бир узлат бўлсам,
Нигоҳингни ичган малактийнат бўлсам,
Манзилингни берармидинг?!

Ҳалима Аҳмедова


Ҳаётнинг кўзлари бирам чиройли...

Ҳалима Аҳмедова


Ёдинг олис,
Ёдинг ширин, ёдинг мукамбар.

Ҳалима Аҳмедова


Қобиқларни ёринг, бу издиҳомда,
Қуёш таронасин бузмасдан ғамлар.
Дўстмисиз, ғанимми, ўзгами, барибир,
Мен сизни соғиниб кетдим, одамлар!!

Ҳалима Аҳмедова


Ҳар лаҳза нафасинг сўзимга келди,
Баҳорнинг қарғиши кузимга келди.
Хазонни эркалаб юпатган эдим,
Ёраб, унинг ранги юзимга келди.

Ҳалима Аҳмедова


Мен куламан, кўзимдаги ёшни синдириб...

Ҳалима Аҳмедова


Эй бахт, кўзи юмуқ тилсимда эдинг,
Бадбахтлар чорлаган сим-симда эдинг.
Умримни эллик тўрт бўлакка бўлиб,
Борсам, йўқ экансан, сен кимда эдинг?!

Ҳалима Аҳмедова


Оппоқ хайригуллар хайр қилдилар,
Ҳар куним савдои дайр қилдилар,
Кўнглимда Мажнунлар сайр қилдилар.
Нажоткорим, соянг кўзимга тушди,
Ўзимдан ажралган ўзимга тушди.

Ҳалима Аҳмедова

20 last posts shown.