Университет ва институт: фарқи нимада?
Университет ҳам, институт ҳам олий таълим муассасаси. Бироқ икковининг фарқли жиҳатлари бор. Манбалар асосида ана шу фарқларнинг энг муҳимларини ўрганиб чиқдим.
Университет:
🔹 Кўп йўналишдаги факултетларга эга бўлади. Одатда камида 7 та факултет фаолият юритади. Номи ҳам шунга ишора қилади. У лотинча universitas litterarum – фанлар жамланмаси бирикмасидан ҳосил бўлган.
🔹 Илмий фаолият билан шуғулланиши шарт. У ерда назарий ва амалий илмий тадқиқотлар олиб борилади.
🔹 Педагоглар таркибида илмий даража эгалари камида 60 фоиз бўлиши керак.
Институт:
🔹 Асосан бир йўналишга ихтисослашади: тиббиёт, молия, педагогика каби. Номи лотинча institutum – муассаса сўзидан. У конституция сўзи билан ўзакдош.
🔹 Илмий фаолият билан ҳам шуғулланади. Лекин бу мажбурий шарт эмас.
🔹 Педагоглар таркибида илмий даража эгалари камида 55 фоиз бўлиши керак.
🔹 Институтлар баъзан бирор университет таркибида ҳам бўлади. Улар кўпинча бирор факултет ёки бир неча факултетлар негизида ташкил қилинади.
Амалиётда қайси университет ёки институтни битирганингиз кўпинча аҳамиятсиз. Тўғри, давлат ташкилотларида аксарият мутахассисликлар учун олий маълумот талаб қилинади. Лекин бу ҳолатда ҳам малакангиз муҳим.
Банк-молия соҳасида ишлайдиган бир танишимнинг айтишича, ишга олишда машҳур бир университет ва институт битирувчилари иш сўраб келиб қолса, университет эмас, институт битирувчиларига ижобий қаралар экан. Демак, олий ўқув юртининг обрў-эътибори ҳам аҳамиятли.
@oriftolib