Зумрад ва Эсмералда – эгизаклар
Айрим сўзлар узоқ йўлларни босиб ўтади ва шакл-шамойили, баъзан маъносини ўзгартириб, бошқа тилларда ўтроқлашиб қолади. Асли юнонча smaragdos, яъни сабзаранг тош бўлган зумрад сўзи ҳам араб-форс тиллари таъсирида қиёфасини ўзгартирган ва ўзбек тилига кириб келган. Маълумотларга кўра, бу сўз қадимги юнон тилига сомий тилларидан ўтган. Иброний тилидаги баракат, аккад тилидаги баррақту, араб тилидаги барқ, санскритча мараката унинг қадим аждодларидир.
Бу сўз қардош туркий тиллар, араб, форс, рус, инглиз, испан, португал тилларида турли шаклларда қўлланади. Баъзи тилларда шакли тамоман ўзгариб кетган.
Европа халқларида кўп учрайдиган Эсмералда исми ва ўзимизнинг Зумрад, Забаржад исмларининг ўзаги бир.
Зумрад сўзи ўзбекчада олий сифатли, оч яшил тусли қимматбаҳо тошни ва унинг рангини англатади, аёлларга исм қилиб қўйилади.
@oriftolib