“Ийиғи чиқди”: ийиқ нима?
Сўзлашувда ийиғим чиқди, ийиғи чиқди, ийиғинг чиқади каби жумлаларни бот-бот ишлатиб турамиз. Хўш, ийиқ ўзи нима?
Икки хил маъноси бор:
1. От, эшак каби иш ҳайвонларининг олдинги икки оёғи устидаги, белдан бўйингача бўлган қисми.
2. Шу жойда пайдо бўладиган яра.
Ийиғи чиқмоқ ибораси эса жуда эзилмоқ, абжағи чиқмоқ маъноларини англатади:
Ёрматгами ё бошқа бир собиқ қаролга узоқ иш бериб ийиғи чиққан, пешонаси қийшиқ этикни кийди.
Ойбек, Танланган асарлар.
Урал темир йўлида ишлайвериб, ийиғим чиққанини билсанг эди.
Н. Сафаров, Уйғониш.
Изоҳли луғат асосида тайёрланди.
@oriftolib