Forward from: Orif Tolib
Асл ва асил
Бу сўзларни кўп янглиштириб қўллаймиз. Сабаби уларнинг талаффузи бир-бирига яқин ва баъзида ўрни алмашганда ҳам бирикмадан маъно чиқаверади. Масалан, асл тилла ва асил тилла. Нима фарқи бор, қай бири тўғри?
Асил сўзи арабчадан, аслиятда наслли, зотли маъноларини англатади. Ўзбек тилида эса аъло сифатли; тоза, соф (қалбаки, паст эмас), кўчма маънода яхши хислатларга, фазилатларга эга бўлган; олижаноб, бебаҳо; соф, пок маъноларини англатади.
Асил тош бирикмаси лаъл, зумрад, бриллиант каби қимматбаҳо тошларни ифодалайди.
Асл сўзи ҳам арабчадан кирган, аслиятда келиб чиқиш маъносини билдиради. Ўзбек тилида келиб чиқиши; насли, таги, келиб чиққан (асос) жойи, бош, дастлабки, чин, ҳақиқий маъноларини англатади.
📌 Хўш, асил тилла тўғрими ёки асл тилла? Асил тилла – соф, тоза, бошқа метал аралаштирилмаган тилла деган маънони англатади. Асл тилла эса ҳақиқий тилла маъносига эга. Софлик маъноси назарда тутилганда асил сўзини ишлатиш керак. Маъносиз ибора юзага келмаётгани учун бу ўринда асл сўзини ишлатиш ҳам хато эмас. Лекин баъзи ўринларда маъно фарқланади ва бу икки сўзни алмашлаб қўллаш хатога олиб келади.
Масалан:
Асл мақсад ✅
Асил мақсад ❌
Чунки асл мақсад – чин, ҳақиқий мақсад. Асил мақсад эса соф, бошқа нарса аралаштирилмаган мақсад бўлиб қолади ва бу хато.
Асил сўзи асосан нарса-буюмларни, моддийликни билдирувчи сўзлар билан ишлатилади. Уни мақсад, ният, ҳақиқат, даража каби сўзларга нисбатан қўллаш хатодир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@oriftolib