Forward from: Oqqo‘rg‘on tuman hokimligi
"Бирлик" МФЙ ҳудудидаги "Ором" дам олиш масканида бунёдкорлик ишлари бошланди
“Ором” дам олиш маскани ҳудудида хизмат кўрсатиш ва оилавий дам олиш объектлари, аттракционлар, болалар шаҳарчалари, айрим тарихий объектларнинг мини-макетлари, яшил майдонлар, пиёдалар йўлакларини барпо этиш, хизмат кўрсатиш ва оилавий дам олиш объектлари, фавворалар барпо этиб, аҳолининг бўш вақтини унумли ўтказиш учун етарли шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.
Қувонарлиси, Оққўрғондаги бу маскан туманга кириш сарҳади бўлгани боис ўзига хос ташриф қоғозига айлантирилади.
✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
💎@Oqqorgon_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 июлдаги "2024-2025 йилларда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш чора- тадбирлари тўғриси"да 437/45-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорда Оққўрғон туманининг “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида "Ором" дам олиш масканини барпо этиш назарда тутилган эди. Айни пайтда ушбу ҳудудда реконструкция қилиш бўйича демонтаж ишлари бошлаб юборилди.